Инҳа университетида «Ажойиб математика» фестивали ўтказилади

  •   DiMaX
  •  703
  •  23.07.2018 16:51

Инҳа университетида «Ажойиб математика» фестивали ўтказилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2018 йилнинг 28-30 июль кунлари «Ажойиб математика» фестивали ўтказилади. Бу ҳақда университет сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: IUT талабалари Андижонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдилар

Фестивалнинг асосий мақсади математиканинг мўъжизаларини намойиш этиш, математика жуда қизиқарли эканлигини намойиш этиш ҳамда ушбу фанни ўқитиш ва ўрганиш қизиқарли эканини кўрсатишдан иборат.

Ушбу тадбир Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Жанубий Кореянинг Инҳа университети ҳамда Кореянинг ўқитувчилар учун математика маданиятини тадқиқ этиш жамияти тамонидан ташкил этиляпти. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Korzinka.uz супермаркетлар тизими томонидан қўллаб-қувватланяпти.

«Ажойиб математика» фестивали мактаб ва бошқа таълим ташкилотлари ўқувчилари, математика ўқитувчилари ҳамда ушбу фанга қизиққан ва севганларга мўлжалланган.

Фестивалда Жанубий Кореянинг турли таълим ташкилотларида фаолият юритувчи ўқитувчилар томонидан тайёрланган 25 та математика стендлари тақдим этилади.

Уч кун давомида Жанубий Кореядан келган мутахассислар стендларда турли пазллар, машқлар ва мисолларни болаларга тақдим этадилар ва ўз билимлари билан бўлишадилар. Тадбир давомида болалар учун танловлар ва математика бўйича хорижий мутахассисларнинг маърузалари ҳам ташкил этилади.

Фестиваль доирасида «Дастурлаш соати» акцияси ташкил этилади. Акция давомида болалар дастурлаш асосларига бағишланган бир соатлик бепул дарсда иштирок этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биринчи илмий-амалий «Ажойиб математика» фестивали 2016 йилнинг 6-8 январь кунлари ташкил этилган эди. Уч кун давомида фестивалда 5 мингдан зиёд кишилар иштирок этдилар.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари Huawei’га ишга жойлашишлари мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.