Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

  •   DiMaX
  •  579
  •  12.03.2019 14:24

Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

2019 йил 11 мартда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди. Бу хусусда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: Инҳа университетида DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастури очилди

Унда ушбу олий таълим муассасаси талаба ва ўқитувчилари республикамиздаги хусусий ва давлат компаниялари учун блокчейн, буюмлар интернети, тўлдирилган реаллик, машина орқали ўқув ва компьютер кўриш доираси технологияларини қўллаган ҳолда, IT-ечимлар ишланмалари ва уларни синовдан ўтказиш ишлари билан машғул бўладилар.

Лабороториянинг очилиш маросимида рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида бозор малакали IT-мутахассисларга улкан эҳтиёж сезишини, илғор IT-технологиялар ёрдамида аниқ вазифаларга ечим топиш Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига ўз малакаларини оширишларига замин яратишига эътибор қаратилди.

SAP Next-Gen Lab зарур техник ускуналар, яъни комьпютерлар, 3D-принтерлар, тўлдирилган реаллик гарнитуралари билан жиҳозланади. Бундан ташқари, энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда, протатипларни яратиш учун талабалар ва ўқитувчиларга SAP’нинг платформали ечимларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Талабалар ишлари формати лойиҳавий семинарлар, хакатонлар, маҳорат-мактаблари ва тренингларнинг ўтказилишини назарда тутади.

SAP Next-Gen Lab – бу SAP’нинг Университет альянси ташаббусидир. Университетлар базасида инновацион лабороториялар ташкил этилади. Уларда талабалар лойиҳалар устида иш олиб борадилар. Жамоаларга мижозлар ва SAP ҳамкорлари вазифлар топширади. Бутун дунёда 100 дан ортиқ шундай лабороториялар ташкил этилган.

ЎҚИНГ: Инҳа университети узлуксиз таълим тайёрлов курсларининг филиалини очди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!