Инҳа университетига кириш имтиҳонлари илк бор онлайн режимида ўтказилади

  •   DiMaX
  •  730
  •  13.06.2020 11:40

Инҳа университетига кириш имтиҳонлари илк бор онлайн режимида ўтказилади

Коронавирус пандемияси туфайли Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига 2020-2021 ўқув йилида кириш имтиҳонлари илк маротаба онлайн режимда ўтказилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Университетларга қабулдаги ўзгаришлар: имтиҳонлар муддати сурилди, ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин

Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган янги қоидаларга асосан, абитуриентлар «Компьютер ва дастурлаш инжиринг» (School of Computer and Information Engineering – SOCIE) ва «Логистика» (School of Logistics – SOL) факультетларига биринчи кириш имтиҳонларни 23 июнь куни, онлайн режимида ZOOM орқали топширади.

Жорий йилда имтиҳонлардан ўтиш учун интернет, компьютер ва смартфон керак бўлади. Абитуриентлар бир вақтда ZOOM’га телефондан киришлари, компьютерга эса имтиҳон топшириғини юклашлари керак. Бу йилда математика фани бўйича 6 та савол берилади, ва уларни ёзув шаклда 30 дақиқа ичида ечиш керак. Вақт тугаши билан жавоблар варағини кузатувчига ZOOM орқали кўрсатиш ва кейин уни расмга олиб текширув комиссияга жўнатиш зарур. Текшириш жараёнида ZOOM орқали кўрсатилган ва почтага жўнатилган нусхалар солиштирилиб кўриб чиқилади. Ёзма имтиҳондан сўнг абитуриентлар инглиз тилида онлайн-суҳбатдан ўтишлари шарт.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари сенсорли «ақлли ниқоб» ихтиро қилишди

Таъкидлаш керакки, имтиҳон жараёнларини ZOOM орқали Жанубий Корея ИНҲА Университети вакиллари кузатиб боради. Яъни, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидан ҳеч ким иштирок этмайди. Дастлабки маълумотларга кўра, имтиҳонда Корея университетининг 32 нафар вакиллари иштирок этади — ҳар битта кузатувчига 15 та абитуриент тўғри келади. Биринчи имтиҳонга жами 482 та абитуриент рўйҳатдан ўтган.

Онлайн-имтиҳонларнинг ўтказилиши биз учун биринчи тажриба бўлганлиги боис, бир қатор омиллар ҳам назарга олинди. Масалан, интернет билан уланишда ёки техник носозликлар туфайли муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолда абитуриент ZOOM’га яна бир уланишга ва имтиҳонни кейинги куни — 24 июнь санасида топширишга имкон берилади.

Яна бир муҳим шарт: имтиҳон берилган топшириқларни бажарган пайтида хонада абитуриентдан ташқари ҳеч ким бўлмаслиги зарур. Бундан ташқари, бошқа тарафларга — тепага, пастга қараш ман этилади ушбу талабларни бажармаган абитуриент имтиҳондан четлатилади. Имтиҳон бўйича барча масалалар абитуриентларга консультация куни — 22 июнь куни тушунтирилиб берилади.

ЎҚИНГ: Онлайн дарсларни бузгани учун YouTube-блогер устидан жиноий иш очилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.