Инҳанинг 100 нафар битирувчиси Кореяга жўнаб кетди

Инҳанинг 100 нафар битирувчиси Кореяга жўнаб кетди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нининг 4-курс талабалари таҳсилни давом эттириш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетишди. Лойиҳа Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Жанубий Кореядаги Инҳа университетларининг 2018 йилга қадар IUT нинг “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факултети талабаларини бир академик йил давомида Инчхонда таҳсил олишлари юзасидан келишувлари асосида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонлик бўлажак IT-мутахассислар жорий йилнинг декабрига қадар жаҳоннинг нуфузли ахборот технологиялари университетларидан бири бўлган таълим масканида соҳа сирларини ўрганиш имконига эга бўладилар. Аҳамиятли жиҳати талабалар лойиҳа сарф-харажатларидан озод қилинишган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи ректори Шерзод Шерматовнинг фикрича, талабаларга сўнгги курсларини Кореядаги Инҳа университетида ўқишлари қатор афзал жиҳатларга эга.

Жумладан, Корея мисолида замонавий хорижий таълим муҳитини ҳис қиладилар. Талабалар ўзларининг қизиқишлари ва мутахассисликлари бўйича ихтисослашган курсларни танлаш имконига эга бўладилар. Талабалар Корея Инҳа университетининг илмий-техник лабораториялари ва бой ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Қолаверса, ўзбекистонлик ёшлар Кореянинг IT-компанияларида амалиёт ўтаб, соҳанинг энг сўнгги янгиликларини ўзлаштиришади. Халқаро талабалар билан мулоқотда бўлиш эса ёшларимизга дунёқарашларини кенгайтириш ва жаҳонга чиқиш имконини беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!