«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонининг илк номзодлари кимлар?

  •   DiMaX
  •  1117
  •  13.06.2019 10:13

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонининг илк номзодлари кимлар?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги қарорига мувофиқ «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилган. Бу йил мазкур нишон биринчи бор тақдим этилиши кутилмоқда, деб ёзади Инновацион ривожланиш вазирлиги.

ЎҚИНГ: Янгийўлда инновацион болалар боғчаси очилди

Хабарга кўра, мазкур нишон инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш, уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабаларга, шунингдек, ташаббускор фуқароларга берилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда жорий йилнинг февраль ойида ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқароларни кенг жалб қилиш мақсадида «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби бўйича ижтимоий видеоролик ишлаб чиқилди, ушбу мавзуга аҳоли ўртасида қизиқиш уйғотиш ва жамаотчиликни кенг жалб қилиш мақсадида юртимиз оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисида Низомига мувофиқ, дастлабки босқичада жорий йилнинг 1 апрелидан 30 апрелигача бошлаб Республиканинг барча туман хокимликларида ва олий таълим муассасаларида қабул комиссиялар тузилди.

Туман (шаҳар) ҳокимликларида ва Олий таълим муассасаларида тузилган комиссияларга хозирги кунда жами 468 нафар номзодлар кўкрак нишонига ҳужжатлар топширган.

II босқичда Комиссиялар 1 июнга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, номзодлар бўйича тавсияларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдим этилган таклифларни мазкур ҳудуд ёки республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, инновацион ғоя ва технологияларни ушбу ҳудудга ёки республика иқтисодиётига татбиқ этиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва 3 нафардан тавсия қилинган номзодларнинг ҳужжатларини 20 июнгача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этадилар.

ЎҚИНГ: Рентгенда ҳам кўринмайдиган кариесни аниқловчи инновацион технологиялар Ўзбекистонда қўлланмоқда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!