Инновацион ривожланиш вазирлиги ва NASA ўртасида ҳамкорлик

  •   DiMaX
  •  487
  •  10.07.2019 08:01

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва NASA ўртасида ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида АҚШнинг аэронавтика ва коинотни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси – NASA илмий ходими Kaмилла Эллейн билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумотига таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Боинг НАСА учун ракета ишлаб чиқариш лойиҳасини барбод қилди

Учрашув чоғида илм-фан, хусусан, хотин-қизларни STEM йўналишида таълимга қизиқтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон бу борада АҚШ билан икки томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдириб ўтилди.

Мазкур учрашув доирасида Илғор технологиялар марказида «Юқорига, янаям юқорига: NASAнинг келажакка саёҳати» ҳужжатли фильми намойиш этилди. Kaмилла Эллейн иштирокида NASA нуфузи ва аҳамияти муҳокама қилинди.

Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. Меҳмонларни Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц қабул қилди.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Антарктидада яна НУЖ – бошқа сайёраликлар фазо кемаси топилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!