Инновацион Galaxy Tab S3 сотувга чиқмоқда

Инновацион Galaxy Tab S3 сотувга чиқмоқда

Samsung компанияси томонидан жорий йилнинг февралида ўтказилган MWC 2017 — Жаҳон мобил конгрессида тақдим қилинган Galaxy Tab S3 планшети ниҳоят расман гаджетлар бозорига чиқарилмоқда.

9.7 дюймли Super AMOLED матрица ва QXGA (2048×1536 пикселли) дисплейга эга планшет 4 ядроли, 2.15 Ггц частота тезлигига эга Snapdragon 820 процессори, Adreno 530 видеокартасида фаолият кўрсатади. Гаджетнинг тезкор хотира сиғими 4 гигабайтни, доимий хотираси 32 гигабайтни ташкил қилади. Доимий хотирани MicroSD хотира картаси орқали 256 ГБ.гача кенгайтириш мумкин.

Galaxy Tab S3 Android 7.0 (Nougat) бошқарувида ишлайди. Унинг 4 томонида AKG брендига мансуб стерео овоз карнайлари мавжуд. Планшет S Pen қаламчасини қўллаб-қувватлайди.

Таблет ғилофини ва клавиатурани унга қуйи қисмидаги магнит улагич орқали бириктириш мумкин. Клавишлар оралиги 1.5 мм бўлиб, теришга қулай.

Samsung Galaxy Tab S3 девайси 13 мегапикселл бош ва 5 МП олд камера билан таъминланган. Унда бармоқ излари сканери ҳам ўрнатилган. Планшетнинг 4G LTE ҳамда WiFi 802.11 ac алоқа тармоларида ишлайдиган талқинлари бор. Шунингдек, планшет Bluetooth 4.2, GPS, GLONASS, USB 3.1 стандартларини қўллаб-қувватлайди.

Type-C универсал портига эга гаджетнинг электр сиғими 6000 мА соат ва у тезкор қувват олиш технологияси билан таъминланган.

Ўлчамлари: 169 x 237.3 x 6 мм; вазни: 429 грамм,

Samsung Galaxy Tab S3 қора ва кумуш рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Унинг WiFi талқини $ 717, LTE талқини $ 812 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!