Инновацион ривожланиш вазирлигида янги тайинловлар

Инновацион ривожланиш вазирлигида янги тайинловлар

Ҳукумат қарори билан Шароф Рахимбердиевич Ражаббаев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Кабилжанович Норинбаев эса Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
ЎҚИНГ: Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишга туширилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!