Инновация эскича нархда: Galaxy J7 (2017) тақдим қилинади

Инновация эскича нархда: Galaxy J7 (2017) тақдим қилинади

Samsung’нинг Galaxy J5 ҳамда Galaxy J7 моделларининг янги — 2017 йилги талқинлари тақдимотига оз кунлар қолмоқда. Galaxy J7 2017 (SM-J730) 5 май куни GFXBench бенчмаркида аниқланди. Таҳлилчилар смартфоннинг 200 АҚШ долларидан сотилишини тахмин қилишмоқда.

Экспертларга кўра, Galaxy J7 2017 флагмани 5.5 дюймли Full HD дисплейда, Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлаб чиқарилади. Смартфонда 8 ядроли, 64 бит ва 14 нанометр техник жараёнда ишлайдиган, ўрта нархли смартфонларга мўлжалланган, 1,6 Ггц чачтота тезлигида ишлайдиган Exynos 7870 процессори, Mali-T830 видео-картаси ўрнатилган.

2 та сим-картали Galaxy J7 2017 учун 3 гигабайтли тезкор ва 16 ГБ доимий ички хотира танланган. microSD картаси орқали хотирани кенгайтириш мумкин. Смартфон қувватини 3000 мА соат ток сиғимига эга батареядан олади.

Galaxy J7 2017’нинг камераларига алоҳида урғу қаратилган, яъни унинг ҳам олд, ҳам орқа камераси учун 12 мегапикселли сенсор танланган. Шунингдек, уларнинг ҳар иккаласи 4K сиғимли сурат олади ва Full HD (1080p) сиғимли видеолар ёзади.

Модомики, девайс Android 7.0 Nougat бошқарувида ишлар экан, демак унда ҳам Galaxy S8 каби Samsung’нинг Bixby ақлли ёрдамчи тизими бўлиши мумкин. Galaxy J7 (2017) бармоқ излари сканерига эга бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!