InnoWeek-2019: Болажонларни робот ясашга олиб келинг!

  •   DiMaX
  •  582
  •  25.10.2019 17:33

InnoWeek-2019: Болажонларни робот ясашга олиб келинг!

Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида InnoWeek-2019 Инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда. Мазкур тадбир доирасида «Болаларга илм-фан» майдончаси ташкил этилади, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида.

ЎҚИНГ: Робототехника чемпионати ғолиблари университетга имтиҳонсиз киради, яна 30% кўп маош олади!

Болаларингиз ҳали ёшми? InnoWeek-2019 Инновацион ғоялар ҳафталигига уларни ҳам олиб келаверинг! Кўргазма доирасида мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун илм-фан, инновациялар ва тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш мақсадида Science for kids – «Болаларга илм-фан» майдончаси ташкил этилади.

Табиий ва аниқ фанлар ҳамда робототехника бўйича фаол ўқув машғулотлари олиб бориладиган болалар майдончаси йирик кўргазмалар доирасида илк бора ташкил этилмоқда. Кичкинтойлар унда тадбир ҳамкорлари – «Events» ва «Robokidz education» муассасаларининг тажрибали мутахассислари ёрдамида кимёвий тажрибалар ўтказишади, роботлар ясашади.

Шунингдек, мазкур болалар майдончасига STEM (Science, Technology, Engineering and Mathematics таълими) таълими бўйича кўникмаларни эгаллашга қизиқувчи тарбиячи ва ўқитувчилар ҳам таклиф этилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасига сизни ва жажжи фарзандларингизни 29, 30 ва 31 октябрь кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача таклиф этади.

ЎҚИНГ: Электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ҳамкорлик ўрнатилди