ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

  •   DiMaX
  •  368799
  •  10.04.2019 12:51

ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Ишга кирганлар ёки кираётганлардан бухгалтериядагилар доим сўрайдиган 3 та ҳужжат бор. Булар: паспорт нусхаси, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан (ИНПС) нусха ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки ИНН) нусхаси.

ЎҚИНГ: Нега Ўзбекистонда қоғозли меҳнат дафтарчасидан воз кечилади?

Кўпчилик бундай ҳужжатлар сўралганда қаердан олсам экан, деб боши қотади. Шуни инобатга олиб, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram-каналида бу борада амалий маслаҳатларни берган.

ИНПС – жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси рақамини аниқлаш

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақамини билиш жуда осон. Ҳар бир фуқаронинг шахсий идентификация рақами (ПИН ФЛ) бўлади. Бу рақам паспортларимизда ёзилган. Ва энг муҳими – ПИН ФЛ рақами паспортларни алмаштирган пайтингиз ҳам ўзгармайди.

Мана шу ПИН ФЛ рақами айни пайтда Сизнинг ИНПС рақамингиз бўлади. Яъни жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингиз рақамини паспортингизга қараб ҳам бемалол билиб олишингиз мумкин:

Агар мабодо ҳали Сизда ИНПС очилмаган бўлса, унда буни интернет орқали ҳам қилса бўлади, албатта «Халқ банки» филиалларига бориш шарт эмас. Буни https://my.gov.uz/uz/open-inps/passport манзили орқали амалга ошириш мумкин. Энг муҳими – бунинг учун электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

ЎҚИНГ: Нафақахўрлар учун янги электрон хизмат жорий қилинди

СТИР (ИНН) – солиқ тўловчининг идентификация рақамини аниқлаш

СТИР рақамини аниқлаш анча осон. Электрон солиқ хизматлари – my.soliq.uz порталида «СТИРингизни аниқланг» деган бўлим бор. Ўша ерда паспорт маълумотлари ва туғилган йилингизни киритиб, осонгина СТИРни ҳужжат кўринишида олиш мумкин.

Агар ҳали Сизга СТИР очилмаган бўлса, унда мана бу ҳавола орқали солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юборишингиз мумкин.

Бундан ташқари, СТИР рақамингизни билиб олиш ёки янги ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза юбориш ишларини Telegram’даги @mysoliqofficialbot расмий боти орқали амалга оширишингиз мумкин.

Бор гап шу. Замонавий технологиялар фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яратилган ва бундан барчамиз унумли фойдаланишимиз керак.

ЎҚИНГ: Энди ўз кредит тарихингизни онлайн олишингиз мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!