Инсайдер қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1535
  •  11.07.2020 14:26

Инсайдер қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатди

Купертинолик корпорация iPhone 12’лар қадоғидан оддий – симли EarPods қулоқчинини олиб ташлаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин Apple зиқналиги ҳали бу билан ҳам тугамас экан...

ЎҚИНГ: Apple’ча хасислик: iPhone қутисидан у нафақат қулоқчин, балки энг керакли яна бир аксессуарни ҳам олиб ташлаяпти!

Янги айфонлар жамланмасида қувватлаш адаптери бўлмаслигини Apple’нинг ўзи бошқача йўл билан тасдиқлаган. Шу ва бошқа хабарларга асосланиб, инсайдер EverythingApplePro ҳамда XDA Developers орқали танилган Макс Вейнбах (Max Weinbach) янги моделлардаги iPhone’лар қадоғининг рендер видеосини тайёрлашди.

Ушбу видеороликда iPhone 12’нинг янгиланган ва анча ихчамлашиб қолган қадоғи кўрсатилган. Унинг ичида смартфоннинг ўзидан ташқари Lightning кабели ҳамда керакли қоғозлар (ҳужжатлар, йўриқнома, кафолат каби) мавжуд – жамланманинг бор-йўқ бисоти шу!

Эслатиб ўтамиз, купертиноликлардан ўрнак олиб, Samsung ҳам янги смартфонлар жамланмасидан зарядникни олиб ташлаяпти.

ЎҚИНГ: Samsung иккита ҳамёнбоп ва оммабоп смартфонига флагманча функциялар қўшди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.