Инсайдер Samsung Galaxy S11 ҳақида ёмон хабар берди

Инсайдер Samsung Galaxy S11 ҳақида ёмон хабар берди

Корейс компанияси Galaxy Note 10'ни тажриба қуёнчасига айлантириб, унда кескин ўзгариш қилиш ниятида эди. Яхшиямки, Note бундай туб бурилишдан "қутулиб қолди". Лекин S11'нинг бу борада омади келмайдиган кўринади. Саноатдаги таниқли инсайдер Ice Universe'нинг айтишича, Galaxy S11'да тугмаларсиз дизайн қўлланилиши мумкин, яъни смартфонда ҳеч қандай моддий тугма бўлмайди.

Қурилмада ҳеч қандай тугманинг бўлмаслиги унинг моддий томон сифати ва сувга чидамлилигини оширса-да, бундай дизайн ғояси илгари ўзини оқламаган; ҳозир ҳам оқлашига ишониш қийин. 

Бир томондан, моддий тугмачалар сенсорлар каби эмас, албатта — улардан фойдаланиш амалиёти сенсорлардаги каби енгил эмас. Иккинчи томондан эса, бир неча марта тезкор босишни талаб қилувчи ҳаракатлар, масалан, овоз баландлигини назорат қилиш учун, бундай тугмалар механизми ноқулайлик туғдиради.

Шундай бўлса-да, тугмаларсиз технологияларни жорий қилиш борасида Samsung қатъий кўринади. Июнь ойида, Ice Universe компаниядагилар Note 10'да ушбу дизайндан фойдаланишни хоҳлаганликлари, бироқ бу ўта радикал ўзгариш компаниянинг синовларидан ўтмагани ва Note 10'да моддий тугмалардан воз кечилмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Бироқ истиқболга назар ташласак, Samsung бу борада олдинга силжиётган кўринади.Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирга қадар Galaxy S11 ҳақида кўп нарса билиб олдик. Ice'нинг ўзи смартфонни "янгича ибтидо" деб баҳолаб, унинг такомиллашган дизайни, ишлаш самарадорлигининг ошгани, кейинги авлод хотира сиғими, янгича аккумулятор технологияси ва туб бурилиш ясовчи кучли сунъий онгга эга камерасини алқайди.

Тўғри, Galaxy S сериясининг тугатилиб, S/Note гибридининг яратилиши ҳақида хавторилар ҳам йўқ эмас. Қайси йўлни тутмасин, Samsung кейинги йилги флагмани шов-шовли бўлишини хоҳламоқда.

ЎҚИНГ: Инсайдерлар Samsung Galaxy S11 ҳақида эксклюзив маълумот эълон қилди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!