Instagram аккаунтини ўғирлаш юзасидан илк бор жиноят иши очилди

  •   DiMaX
  •  1095
  •  17.11.2017 10:16

Instagram аккаунтини ўғирлаш юзасидан илк бор жиноят иши очилди

Бирор буюмини ўғирлатиб қўйган киши ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этиши, бу масала юзасидан жиноий иш очилиб, ўғрини аниқлаб, унга нисбатан жазо қўлланиши барча давлатларда бор. Аммо россиялик Ангелина Бурова полицияга бошқачароқ даъво билан мурожаат этган – унинг Instagram аккаунтини ўғирлашибди! Бу хусусда Hi-Tech Mail.Ru хабар берган.

ЎҚИНГ: Гей-тарғиботи, руҳий хуружлар авж олаётгани боис Instagram’ни тақиқлаш таклиф қилинди

А.Бурова Instagram’нинг фаол фойдаланувчиси бўлиб, унинг аккаунтига қарийб 90 минг киши обуна бўлган. Ғараз ниятли кишилар қандайдир йўл билан унинг саҳифасини қўлга киритишган, кейин эса, уни қайтариб бериш эвазига пул талаб қилишган.

Шунда Ангелина полицияга мурожаат этиб, ариза ёзган. Бу масала юзасидан жиноят иши қўзғатилган, аммо ўғриларни топа олишмаган.

Тўғри, кейинчалик Instagram мазкур аккаунтини Ангелина Буровага қайтариб берган. Бироқ бу жиноий иш очилганлиги билан боғлиқ эмас, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Twitter ва Facebook’даги аккаунтларни ҳимоя қилиш

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!