Instagram асосчилари янги ижтимоий тармоқ билан қайтишмоқда

Instagram асосчилари янги ижтимоий тармоқ билан қайтишмоқда

Кевин Систром ва Майк Криегер (Instagram асосчилари) "ижтимоий тармоқларнинг келажаги"ни ўйлаб, сунъий интеллект ёрдамида алгоритмли контент тавсия қилувчи янги ижтимоий тармоқ билан интернет бозорига қайтишди.

2018 йилда ўзларининг бош компаниялари билан келишмовчиликлар фонида Facebookни тарк этган Instagram ҳаммуассислари янги авлод ижтимоий тармоқлари ғояларини ўрганиш учун янги корхона ташкил қилишди. Уларнинг биринчи маҳсулоти Artifact бўлиб, сизнинг қизиқишларингизни тушуниш учун машинани ўрганишдан фойдаланади, қизиқишларингизга мослаштирилган янгиликлар тасмасида мақолаларни дўстларингиз билан муҳокама қилишингизга имкон беради.

Артифакт - бу мақолалар, фактлар ва сунъий интеллектнинг бирлашувидир. Илова бугунги кунда жамоатчиликка кутиш рўйхатини очган. Компания фойдаланувчиларга тезда кириш рухсатини беришни режалаштирмоқда, дейди Систром. Ушбу ҳавола орқали ўзингизни рўйхатга қўшишингиз мумкин. Мобил илова Android ва iOS учун мавжуд.

Артифактни тушунишнинг энг оддий усули - бу матн учун TikTokнинг бир тури, сиз уни Google Reader мобил иловасига ўхшаш ёки Twitterга кутилмаган рақобат деб ҳам аташингиз мумкин. Илова нашриётларнинг сараланган рўйхатидан танлаб олинган машҳур мақолалар тасмаси учун очилади, жумладан, The New York Times каби етакчи ахборот ташкилотларидан тортиб, ўзига хос мавзулар ҳақидаги кичик ҳажмдаги ахборот улашувчи блогларгача. Сизни қизиқтирган мақолалар устига босасиз ва TikTok “Сиз учун” саҳифасидаги видеоларни томоша қилиш алгоритмини вақт ўтиши билан созлаганидек, Артифакт ҳам келажакда сизга ёқадиган пост ва ҳикояларни тақдим этади.

"Ҳар сафар биз истеъмолчилар тажрибасини яхшилаш учун машинани ўрганишдан фойдаланганимизда, ишлар жуда тез илдамланарди".

Бугун кутиш рўйхатидан ўтган фойдаланувчилар фақат ўша марказий рейтинг тасмасини кўришади. Аммо Артифакт бета фойдаланувчилари ҳозирда илованинг асосий устунлигига айланиши кутилаётган яна иккита хусусиятни синовдан ўтказишмоқда. Улардан бири сиз кузатишни танлаган фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган мақолалар ҳам-да уларнинг ушбу постларга шарҳлари акс эттирилган тасмадир(ҳозирча ҳаволасиз оддий матнни жойлаштириш имконсиз.) Иккинчиси тўғридан-тўғри хабарлар қутиси бўлиб, сиз ўқийдиган хабарларингизни дўстларингиз билан алоҳида муҳокама қилишингиз мумкин бўлади.

TikTok муваффақиятидан илҳомланиб, йирик ижтимоий платформалар сўнгги йиллар давомида қисқа видеолар ва улар билан бирга келадиган реклама даромадлари кетидан катта сармоя сарфладилар.

2000 йилларнинг охиридаги вебсайтлар каби, Артифакт ўз диққатини матнга қаратган. Аммо таъсисчилар ўн йилликдан ортиқ ўрганилган сабоқлар ва сунъий интеллектдаги сўнгги ютуқлар уларнинг иловалари кенгроқ аудиторияга киришига ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

"Йиллар давомида мен кўрган нарсам шуни кўрсатдики, биз ҳар сафар истеъмолчи тажрибасини яхшилаш учун машинани ўрганишдан фойдаланганимизда, ишлар жуда тез яхши бўлди", дейди Систром.

TikTok киритган янгилик дўстларингиз кимлиги ёки кимни кузатишингиздан қатъи назар, сизга фақат алгоритмик таҳлиллардан фойдаланган ҳолда видеоларни тавсия этиш эди. Қисқа муддатда у дунёдаги энг кўп юклаб олинган иловага айланди. Артифакт ҳам ҳудди шундай йўлни тутади, бироқ видео эмас, матн учун.

Artifact ўқувчиларга юқори сифатли янгиликлар ва маълумотлар билан хизмат кўрсатиш ишига жиддий ёндашади

Ушбу босқичдаги кўпгина стартаплар сингари, Артифакт ҳали ҳам бизнес моделига киришмаган. Реклама аниқ фойда беради, дейди Систром. У шунингдек, нашрлар билан даромад тақсимоти ҳақида бош қотирмоқда. Агар Артифакт муваффақиятли бўлса, у ўқувчиларга янги нашрларни топишга ёрдам беради ва уларни обуна бўлишга ундайди.

Систром Артифакт ўқувчиларга юқори сифатли янгиликлар ва маълумотлар билан хизмат кўрсатиш ишига жиддий ёндашишини айтди. Бу фақат таҳририят сифати стандартларига амал қиладиган нашрларни киритишга интилишдир, дейди у. Ҳозирча компания ўз тизимидаги ноширларни ошкор қилмайди.

Артифакт ёлғонни тарғиб қилувчи алоҳида постларни ҳам ўчириб ташлайди, дейди у. Ва унинг машина ўрганиш тизимлари, биринчи навбатда, турли мавзуларда ўқишга қанча вақт сарфлаганингизни ўлчаш учун оптималлаштирилади. Энг кўп босиш ва шарҳларни келтириб чиқарадиган мақоладан фарқли ўлароқ, янада чуқурроқ қизиқарли материал эгаларини мукофотлайдиган тармоққа айланади.

"Биз ясашни яхши кўрамиз."

Систром ва Криегер Артифактни ўзлари молиялаштирмоқда, аммо улар тез орада инвесторларга ўз эшикларини очишади. Ҳозирда етти кишидан иборат жамоа дастур устида ишламоқда, жумладан, 2016 йилдан 2021 йилгача Instagramнинг юқори даражадаги маҳсулот бошқарувчиси сифатида фаолият юритган Робби Стейн.

Instagramни Facebookка 715 миллион долларга сотган Систром ва Криегернинг иш қидиришга зарурати йўқ эди. Хўш, бу сафар уларни нима ундади?

"Биз ясашни жуда яхши кўрамиз", дейди Систром. “Дунёда код ёзиш ва одамларга ёқадиган маҳсулотларни яратишдан кўра вақтимизни сарфлашни афзал кўрадиган бошқа ишимиз йўқ. Мен буни шунчаки яхши кўраман."

"Сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлар ҳам уларни ўзига маҳлиё қилди", дейди Систром.

Муаллиф: Ҳидоятхон Атабаев

ЎҚИНГ: Microsoft'нинг янги лойиҳаси 3 сониялик намунадаги ҳар қандай одамнинг овозини тақлид қилиши мумкин