Instagram’да видеқўнғироқ қилиш мумкин бўлади!

  •   DiMaX
  •  905
  •  31.01.2018 12:26

Instagram’да видеқўнғироқ қилиш мумкин бўлади!

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ривожланишда давом этиб, ўз фойдаланувчилари учун бир қатор қулайликларни тақдим этишаётир. Жумладан, ҳозирда Instagram ижтимоий тармоғи учун видеоқўнғироқ функцияси синовдан ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: Instagram сизни кузатишини биласизми? Унинг таъқибидан қутулиш йўлини-чи?

@WABetaInfo блоги муаллифлари Instagram иловасининг iOS платформаси учун тайёрланган дастлабки версиясида ушбу функцияни пайқаб қолишди ва буни Twitter орқали маълум қилишди.

Хабарга кўра, видеоқўнғироқ пиктограммаси хабарлар бўлимида пайдо бўлган. Бу эса шундан далолат берадики, ишлаб чиқувчилар Instagram’ни фотосуратлар ва видеолавҳалар намойиш этиладиган ижтимоий тармоқ даражасидан тўлақонли мессенжер даражасига олиб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Демак, яқин орада у WhatsApp ва Telegram билан рақобатга киришиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Таниқли сиёсатчи оммабоп мессенжерни террорчи ва педофиллар уяси деб атади

Гарчи илова интерфейсида видеоқўнғироқ учун тугмача мавжуд бўлса-да, мазкур функция ҳозирча ҳатто дастлабки синов дастури иштирокчилари учун ҳам фаоллаштирилмаган. Эҳтимол, уни кейинроқ – керакли инфратузилма тайёр бўлгач синовчилар учун тақдим этишар.

Аввалроқ маълум бўлишича, Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг ўзаро хабар алмашишлари учун алоҳида илова ишлаб чиққан. Бироқ Direct номли бу мессенжернинг тарқатилиш ҳудуди фақат олтитагина мамлакат билан чекланган: Исроил, Чили, Туркия, Урургвай, Италия ва Португалия.

ЎҚИНГ: Гей-тарғиботи, руҳий хуружлар авж олаётгани боис Instagram’ни тақиқлаш таклиф қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!