Instagram’даги оммабоп имконият YouTube’га ҳам жорий этиляпти

  •   DiMaX
  •  629
  •  06.02.2019 11:59

Instagram’даги оммабоп имконият YouTube’га ҳам жорий этиляпти

YouTube ишлаб чиқувчилари видеороликларнинг оқимли трансляцияси сервисини такомиллаштиришда давом этишмоқда. Ҳозирда улар Instagram ижтимоий тармоғида оммалашган бир имкониятни синаб кўра бошлашган.

ЎҚИНГ: YouTube’даги энг оммавий функциялардан бирини олиб ташлашмоқчи

Бу ерда гап Explore номли янгича қидирув тугмачаси ҳақида кетяпти – у худди  Instagram’дагидек принцип асосида ишлайди. Яъни, фойдаланувчига унинг аввалги кўришлари тарихига ва бошқа параметрларга асосланиб, унга маъқул келиши мумкин бўлган турли видеороликлар тавсия этилади. Бу эса YouTube’да янади қизиқарли лавҳалар, клиплар, турли шоуларни тезроқ топишда кўмаклашади.

Бундан ташқари, энди оригинал қизиқ контентлар эълон қилувчи янги каналлар ҳам қидирув натижаларида кўпроқ чиқариладиган бўлади. Бунинг учун Explore бўлимида алоҳида – On the Rise номли банд бор. У ерда обуначилари сони ўн мингга етмайдиган каналларнинг қизиқарли янги видеороликлари йиғилиб боради.

Айни дамда Explore функцияси кам сонли қурилмалар доирасида йўлга қўйилган, аммо кейинроқ у барча YouTube фойдаланувчилари учун тўлиқ жорий этилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор: интернет-провайдер Facebook ва YouTube’ни VPN’сиз очувчи хизмат таклиф этмоқда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!