Instagram ҳамма қилган ишингизни Story қилаверишингизни хоҳламайди

Instagram ҳамма қилган ишингизни Story қилаверишингизни хоҳламайди

Instagram қизиқарли ҳаётимизни дунё билан баҳам кўриш учун ажойиб платформадир. Бироқ, ҳар доим ҳам бу дақиқалар лентамизда абадий қолишини хоҳламаймиз ва ана шунинг учун ҳам ижтимоий тармоқда Story функсияси мавжуд. Унга сиз кун давомида юзтагача суратлар ва видеолар пост қилаверасиз, қилаверасиз, қилаверасиз, чунки сиз улар 24 соатдан кейин ғойиб бўлишини биласиз. Бироқ, афтидан Instagram'га ҳар бир қилган ишингизни Story қилаверишингиз ёқмайдиган кўринади.

Бразилялик фойдаланувчининг маълум қилишича, Instagram янгича Story макети устида ишламоқда. Бунда агар кимдир ҳаддан ташқари кўп Story қўядиган бўлса, платформа унинг фақат учтагина постларини кўрсатади, қолган постларини эса Show All (ҳаммасини кўрсатиш) тугмаси ортига яширади.

Ҳозирда янги хусусият Бразилядан ташқари яна қайси давлатларда синалаётгани ва қачон чиқарилиши номаълум. Агар Instagram ушбу функсияни ишга туширадиган бўлса, контент яратувчилари ўзларининг жойлаётган постларини саралаб, танлаб жойлашларига тўғри келади, акс ҳолда обуначилар уларнинг яшириб қўйилган видеоларини ўтказиб юборишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Энди бутун бошли YouTube видеони тўлиқ кўриб ўтиришга ҳожат йўқ!

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.