Инстаграм ҳақида фактлар

Инстаграм ҳақида фактлар

Инстаграм — видеоёзув ва расмларни алмашиниш учун яратилган, текин дастур ҳисобланади. Инстаграм расмларни тезкор олиб, уларга ҳар хил филтерлар қўллаб квадрат шаклда жўнатиш хусусиятларига эга.

Бу дастурга оид қуйидаги фактларни келтириш мумкин:

— 2010 йил 6 октябрда iOS тизими учун ишга тушган, асосчиси Кевин Систром ва Майк Кригер;

— 2012 йил Андроид платформаси учун яратилган ва сутка давомида миллион мартадан кўп юклаб олинган;

— 2013 йил 21 ноябрда Windows Phone 8 учун Инстаграм версияси ишлаб чиқилди;

— дастлаб, жўнатиладиган видеолар ҳажмига тўсиқ бор эди(15 секунд), 2013 йил июнда бу тўсиқ олиб ташланди;

— Python дастурлаш тилида ёзилган;

iOS‘даги iPhone, iPad ва iPod Touch,  Android ва Windows Phone тизимларида ишлайди;

AppStore ва Google Play орқали тарқатилади;

— 2010 йил декабрь ойида 1 миллион фойдаланувчилари бўлган, 2011 йил июнга келиб эса 5 миллионга етган;

— 2012 йил апрель ойида Facebook бу мобиль дастурни $1 млрд га сотиб олди ва шу йили Инстаграмнинг 2.5.0 версияси чиқди, унда Инстаграм Facebook билан боғланди;

— 2013 йил 35 миллионта селфи рўйхатдан ўтган;

— 2014 йил Цукерберг (facebook асосчиси) 200 миллионинчи фойдаланувчи рўйхатдан ўтганини эълон қилди;

— ҳар секундда расм ва роликларга 8500 Лике қўйилади;

— ҳар секундда расм ва роликларга 1000 комментария ёзилади;

— 60% фойдаланувчилар АҚШ’дан ташқарида истиқомат қилишади (бу дегани асосий фойдаланувчилар АҚШ’да);

— 90% фойдаланувчилар 35 ёшдан кичик;

— 2014 йил Инстаграмдаги энг машхур брендлар: Nike, Starbucks, NBA, adidas Originals, TopShop, Forever 21, Vans, NFL, Michael Kors ва GoPro;

— кўпчилик расмларни филтрсиз юклашади:

— 2013 йилдаги энг машхур хештег: #love;

— 2013 йил 8 августда, Инстаграм Вконтакте ижтимоий тармоғи билан боғланди;

— 68% фойдаланувчилар аёл кишилар;

Apple iTunes версияси бўйича 2011 йилнинг энг яхши дастури;

— 2012 йил майда Дмитрий Медьведов ҳам бу дастур аъзосига айланди;

Мақола учун топган фактларим шулардан иборат.

Манба: ITportal.Uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!