Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Instagram ҳақида эшитмаган, билмаган инсон бўлмаса керак. Ундан фойдаланмайдиганлар сони ҳам унчалик кўп эмас, лекин у ҳақида қандай маълумотларга эгасиз? Тармоқдан фойдаланасиз, лекин у ҳақида ўзи нималарни биласиз? Ўйланиб қолдингизми? Бу саволларнинг абрчасига ушбу постни ўқиб бўлиб иккиланмасдан жавоб бера оласиз. Қуйида Instagram ҳақида 25 та факт келтириб ўтамиз. Қани, кетдик! Айтганча, ушбу саҳифани Instagram'ингизда улашишни унутманг! Ана энди, кетдик!

Платформа фойдаланувчилари ҳақида

1. Instagram'да бир кунда 500 млн, бир ойда эса 1 млрд фойдаланувчи фаол бўлади;
2. Фойдаланувчиларнинг 50,3 фоиз -аёллар; 49,7 фоиз -эркаклар;
3. Россияликлар Instagramда 37 млн дан ортиқ.
4. Тармоқда 35 ёшгача бўлган фойдаланувчилар миқдори 71%;
5. Instagram'дан фойдаланишда 18 ёшдан 29 ёшгача (59%) инсонлар биринчи, 30-49 ёшлилар (33%) иккинчи ўринда фаоллик қилади;
6. Фойдаланувчиларнинг 60% и тармоқдан ҳар куни фойдаланишади;
7. Тармоқда энг кўп фойдаланувчига эга давлатлар: АҚШ - 121 миллион, Ҳиндистон - 71 миллион, Бразилия - 64 миллион.

Instagram'дан фойдаланиш

8. Ҳар бир фойдалувчи Instagram'га кунига ўртача ҳисобда 53 дақиқа сарфлайди;
9. Ҳар куни 500 миллион фойдаланувчи ўз аккунтига ҳикоя жойлайди;
10. Instagram фойдаланувчилари ҳар куни 4,2 млрд постга лайк босади;11. Instagram фойдаланувчилари тармоққа кунига 100 миллион пост жойлайди;
12. Эслатмали қайдлар 56 % дан кўпроқ эътиборни жалб қилади;
13. Камида битта ҳаштағли ёзувлар 12,6% кўпроқ реакцияларни жалб қилади.
14. Геобелгили постлар 79% дан кўқроқ фаолликни жалб қилади;
15. Фотолар видеоларга қараганда 36 % кўп лайк йиғади;16. Instagram'даги энг кўп лайк 53 миллиондан ортиқ “юрак“ тўплаган тухум суратига тегишли.
17. #love - энг машҳур ҳаштаг.
18. Instagram'да энг кўп обуначилари бор фойдаланувчилар: Криштиану Роналду (биринчи), Ариана Гранде (иккинчи).

Instagram бизнес учун

19. Instagram'да брендлар рекламаси бошқа тармоқлардагидан камида 10 марта кўп;
20. Instagram'да 25 миллиондан кўп бизнес-профиллар мавжуд.
21. 70% фойдаланувчи Instagram'да бренд излайди.
22. 80% фойдаланувчи камида битта бизнес-аккаунтга эргашади;
23. 83 % фойдаланувчилар янги товарлар ва хизматлар топишда Instagram'га мурожаат қилади;.
24. Instagram 80% фойдаланувчига тўғри харид учун кўмаклашади.
25. 30% дан кўпроқ фойдаланувчи харидини Instagramда мобил телефон орқали амалга оширади.

Instagram шиддат билан ўсишда ва ўзгаришда давом этмоқда. Мана нима учун маълумотларни кузатиб боришимиз ва трендларни тезда синовдан ўтказишимиз зарур.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.