Instagram энди уч хил лентага эга!

Instagram энди уч хил лентага эга!

Instagram 2016 йилда хронологик лентадан воз кечиб алгоритмик лентани жорий қилганидан сўнг фойдаланувчилар томонидан танқидлар тўлқинига дуч келди. 2021 йилнинг кузида ижтимоий тармоқнинг ўсмирларга зарарли таъсири ҳақидаги суд жараёнида Instagram аввалги хронологик лента режимини қайтаришга ваъда берган эди. Ўтган йилнинг декабрида эса Instagram раҳбари Адам Моссери ижтимоий тармоққа хронологик лента қайтаётганлигини, жамоа унинг устида ишлаётгани ва 2022 йил биринчи чорагида ушбу янгиланиш чиқарилиши ҳақида хабар берган эди. Улар ўз ваъдаларини бажаришди ва бугун Instagram iOS фойдаланувчилари учун икки хил қўшимча лента янгиланишини чиқарди.

Янгиликни қабул қилганлар иловани очишлари билан чап томон юқорисидаги Instagram логотипи ёнида кичик пастки стрелка белгисини кўришлари мумкин бўлади ва унга босиб, фойдаланувчилар ўзлари учун лентанинг икки хил режимидан бирини: Favorites ёки Following режимини танлашлари мумкин бўлади.

Following режимидан бошлайдиган бўлсак, ўз номи билан ушбу режимни танланганингизда сиз фақатгина ўзингиз Follow қилган одамлар постларини хронологик тарзда кўрасиз.

Favorites режимида эса фойдаланувчилар ўзларининг севимлилар рўйхатларига қўшган аккаунтлар томонидан жойланган постларни кўришлари мумкин бўлади. Бунда севимлилар рўйхатига 50 тагача аккаунт қўшса бўлади ва улар фақат фойдаланувчининг ўзигагина кўринади. Шунингдек, Favorites'га қўшилган аккаунтлар постлари бош саҳифада ҳам юлдузча белгиси билан юқорида чиқиши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар сафар иловага кирганингизда сиз стандарт ўрнатилган бош саҳифани кўрасиз, яъни лентада сиз обуна бўлган фойдаланувчилар, улардан кейин алгоритмик тарзда сизга таклиф қилинган постлар бўлади. Бу шуни англатадики, ҳар доим иловага кирганингизда юқорида айтилган икки хил режимга сиз ўзингиз қўлда ўтишингиз керак.

Таъкидлашича, Instagram тадқиқотлари одамлар алгоритмик тасмада кўпроқ қониқиш ҳосил қилишини кўрсатади ва шунинг учун илова очилишига фойдаланувчилар хронологик лентани стандарт шаклда ўрната олмайдилар.

Янгиланиш тез орада Android фойдаланувчилари учун ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: Instagram'да 3D аватар яратиш ва ундан фойдаланиш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.