Instagram лайклар сонини кўрсатмаслик пилот дастурини АҚШда синовдан ўтказмоқда

Instagram лайклар сонини кўрсатмаслик пилот дастурини АҚШда синовдан ўтказмоқда

Instagram ўзининг лайклар миқдорини яшириш билан боғлиқ бўлган сиёсати қамровини тобора кенгайтирмоқда. 

Лайклар сони пост муаллифидан ташқари барча учун яширин бўлади. Бу ҳақда Instagram бош директори Адам Моссерй Сан-Франсискода ўтказилган Wired25 конференциясида маълум қилди. Моссерининг таъкидлашича, бу сиёсайтдан кўзланган мақсад платформа фойдаланувчилар бўлган стрессни камайтириш ҳамда “фойдаланувчилар ўртасида мулоқотга ва уларни завқлантирадиган нарсаларга кўпроқ имконият бериш“дир.

Twitter фойдаланувчилари ўзларнинг сиёсий қарашлари ва диний эътиқодлари туфайли доимий равишда босимда бўлишади. Instagram дастурининг бир қисми бўлган ушбу қадам платформадаги мана шундай салбий кайфиятни ўзгартириш учун жорий қилинмоқда. 

Лайкларни яшириш апрель ойида Канадада бошланган эди, икки ойдан сўнг бу жараён Ирландия, Италия, Япония, Бразилия, Австралия ва Янги Зеландияга ҳам етиб борган.

Улар жорий қилишмоқда, биз эса қийналяпмиз

Ушбу янгиликнинг оралиқ натижалари қизиқ. Компания ва инфлюнсерлар ўртасида алоқа ўрнатадиган HypeAuditor хизмати Инстаграмънинг янги сиёсати жорий этилгандан сўнг мустақил тижорат саҳифаларининг лайклар сони сезиларли даражада камайганини аниқлади. 

Шунингдек, синов ўтказилган давлатлардаги, обуначилар сони 5000 дан 20000 гача бўлган инфлюнсерларда лайклар сони 3% дан 15% гача камайган. Биргина Японияда, оммавий саҳифаларга обуна бўлаётганлар сони 6 фоизга тушди. Синов пайтида лайклар сонининг энг катта пасайиши Бразилияда юз берди, бу ерда обуначилари сони 100 000 дан 1 миллионгача бўлган инфлюнсерлар ўз лайкларининг 28,33% ини йўқотишди. 

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, кўплаб фойдаланувчилар постни ҳақиқатда ёқтиргани учун эмас, балки ундаги “менга ёқди“лар сонига қараб лайк босади.

Instagram лайкларни яшириш функциясини амалда татбиқ қилиш-қилмаслиги катта-катта саҳифаларнинг қанчалик даражада қийналишига боғлиқ. Агар тест натижалари Instagram раҳбариятини “ранжитадиган“ бўлса, у ҳолда, улар ўз ресурсидаги “заҳарли унсурни“ тинчлантиришнинг бошқа усуллари ҳақида ўйлашларига тўғри келади.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!