Instagram`нинг янгиланиши жиддий хатоликларни келтириб чиқарди

Instagram`нинг янгиланиши жиддий хатоликларни келтириб чиқарди

Instagram ижтимоий тармоғида биргина тугмани босиш билан бошқа аккаунтга ўтиш функцияси қўшилганидан сўнг жиддий муаммолар юзага келди. Мобиль илованинг янги талқинида улар бошқа фойдаланувчиларга жўнатилган билдиришнома ва хабарларни қабул қилиб ола бошлади, дея маълум қилди Android Central.

Кейинроқ маълум бўлдики, Instagram`да шахсий аккаунтга эга икки киши битта умумий профилни юрита бошлашса, уларнинг ҳар бири иккинчи фойдаланувчига юборилган билдиришнома ва хабарларни қабул қила бошлаган.

Қизиғи шундаки, ўзганинг хабар ёки билдиришномасини ўқиш учун босган кишини Instagram ўзининг “тўғри” шахсий аккаунтга қайта йўналтириб юбормоқда. Бироқ билдиришномаларда уларни қабул қилиб олувчи билан боғлиқ шахслар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, изоҳ ёки шахсий хабарнинг бир қисми мавжуд.

Instagram мазкур муаммо юзага келганини расман тасдиқлади. Дастурчилар носозлик яқин вақтлар ичида бартараф этилишига ваъда бермоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!