Instagram овозли хабар жўнатиш функциясини ишга туширди!

Instagram овозли хабар жўнатиш функциясини ишга туширди!

Instagram’дан янгилик! Энди ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир-бирларининг шахсий саҳифасига(Direct) ва чатларга овозли хабар жўната оладилар. Бу ҳақда Instagram маъмурияти  ўзининг «Twitter» саҳифасида хабар берди.

Функция ҳудди «WhatsApp»даги каби ишлайди — тугма босилади ва матн (яъни овоз) ёзиб олинади. Овозли хабар узунлиги ҳозирча бир дақиқа билан чекланган. Хабарни бекор қилиш учун уни «саватчага ташлаш» кифоя.

Ҳозирча ушбу хизматдан «iOS» ҳамда «Android» операцион тизимидаги қурилмалар фойдаланиш мумкин.

Картинки по запросу instagram voice message

Айни вақтда Instagram’нинг ушбу функциясидан фойдалана олмаслигимиз мумкин, аммо тез орада унинг “янгиланиш”и (Обновления) кутилмоқда. Ундан сўнг Instagram’нинг ушбу хизматидан бемалол фойдалансак бўлади.

ЎҚИНГ: Барча Android ва iOS-гаджетлар учун Telegram иловаси янгиланди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.