Instagram пул бериб TikTok’дагиларни янги сервисига оғдириб олмоқчи!

  •   DiMaX
  •  725
  •  29.07.2020 13:10

Instagram пул бериб TikTok’дагиларни янги сервисига оғдириб олмоқчи!

Яқинда Instagram ижтимоий тармоғи Reels номли янги сервисни ишга туширишга тайёргарлик кўраётганини расман тасдиқлаган эди. Бу ҳозирда ўта оммалашиб бораётган TikTok каби, қисқа видео форматидаги контентга мўлжалланган сервис бўлади.

ЎҚИНГ: Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди

Айтиш керакки, Reels ҳозирда тест режимида айрим ҳудудларда ишга туширилган. АҚШда ва яна бошқа бир нечта мамлакатда уни август ойида тўлақонли тақдим этишади. Instagram аллақачон уни тарғиб этиш ишларини олиб бормоқда ва баъзида... «ўзгача» йўллар билан!

The Wall Street Journal журналининг ёзишича, Instagram вакиллари хитойча ижтимоий тармоқдаги айрим фаол блогерларга пул таклиф этишмоқда. Бунинг эвазига эса улар TikTok’дан воз кечиб, Reels сервисига ўтишлари, унда фаол тарзда контент яратиб, тарғиб этишлари керак бўлади.

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

Янги платформа миллион нафардан ошиқ обуначиси бўлган айрим блогерларга юз минглаб доллар тўлашни режалаштирган. Instagram ҳозирда Reels тест қилинаётган турли мамлакатлардаги контентмейкерлар билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Instagram сервисининг ўзи Facebook компаниясига қарашли экнлигини ҳисобга олсак, энг йирик ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи бу ташкилот хитойлик рақиби анча жиддий эканлигини англаб етган. Бунинг устига, TikTok аввалроқ айнан АҚШлик контентмейкерларни қўллаб-қувватлаш учун нақ 200 миллион долларлик жамғарма ташкил этишини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, шахсан Дональд Трамп аввалроқ коронавирус учун Хитойга қарши қасос сифатида TikTok’ни блоклашини айтган эди.

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!