Instagram рекламаларни кўпайтирмоқда: энди улар профилингизда ҳам пайдо бўлади

Instagram рекламаларни кўпайтирмоқда: энди улар профилингизда ҳам пайдо бўлади

Meta компанияси ўзининг Instagram ижтимоий тармоғида рекламалар учун яна янги жойлар очаётганини эълон қилди. Маълум бўлишича, эндиликда реклама берувчилар ўз рекламаларини илованинг "Explore" саҳифасига ҳам жойлашлари мумкин. Explore саҳифасида сиз аллақачондан бери реклама кўрасиз, лекин бунда рекламалар қачонки сиз ўша саҳифадаги постларнинг бирига ўтганингизда ва лентани айлантираётганингизда чиқар эди. Бу сафар эса рекламалар Explore саҳифасига ўтишингиз билан постлар орасида тўғридан-тўғри пайдо бўлади.

Нафақат Explore саҳифаси, балки компания сизнинг профил лентангизга ҳам реклама жойлаштиришни режалаштирмоқда: энди агар кимдир сизнинг профил лентангизни кўраётган бўлса, улар постларингиз орасида рекламаларни ҳам кўришлари мумкин. Шунингдек, Instagram'нинг TechCrunch'га маълум қилишича, контент яратувчилари ўзларининг профилларида кўрсатилган рекламалардан қўшимча даромад олишлари ҳам мумкин бўлади (бу ҳозирча АҚШ ҳудудидаги танланган ижодкорлар учун).

Қўшимчасига Meta ўзининг Facebook ва Instagram иловаларидаги Reels видеолари орасига янги реклама турини ҳам синовдан ўтказмоқда. Reels видеосидан кейин 4 ва 10 сониягача давом этадиган ушбу қисқа видеоли рекламаларни, ҳайриятки, ўтказиб юборишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Бу сафар ростдан: Илон Маск Twitter'ни сотиб олади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!