Инстаграм учун суратларни сайқаллаймиз

  •   DiMaX
  •  2126
  •  14.02.2017 16:07

Инстаграм учун суратларни сайқаллаймиз

Ижтимоий тармоқларга қўйиладиган фотосуратларингизни юқори даражада қайта ишлаш учун сизга озроқ фантазия ва сифатли фотомуҳаррир иловалар керак бўлади. Хусусан, асосан суратлар ва қисқа видеолавҳалар эълон қилинадиган Инстаграм ишқибозлари учун pro-smm.com сайти тавсия этган қуйидаги бепул дастурлар жуда маъқул келиши аниқ.

Prisma

Инстаграмм ишқибозлари бу иловани яхши билишади. Унинг ёрдамида сиз ўз фотосуратларингизни янада ёрқинроқ қилишингиз мумкин. Дастур орқали расмга бадиий фильтрлар ва махсус фотоэффектлар қўллаш имкони мавжуд.

iOS / Android учун юклаб олиш

Perfect365

Селфини севувчилар учун ушбу илова жуда яхши топилма – унда фотосуратни ретуш қилиш ва виртуал макияж қўшиш мумкин. Айтишларича, ҳатто Ким Кардашиан ҳам шундан фойдаланар эмиш!

 

Асосий имкониятлари:

  • теридаги нуқсонларни ва кўз остидаги «халтача»ларни йўқ қилиш;
  • оппоқ тишли табассум;
  • кўз ва соч рангини ўзгартириш;
  • юз тузилишини ўзгартириш;
  • макияж қўшиш ва бошқалар.

iOS / Android учун юклаб олиш

Snapseed

Буниси – фотосуратларни смартфон ёки планшетда таҳрирлаш учун нақ Гугл томонидан яратилган кучли илова. Унинг функция ва имкониятларини санаб бу ерга сиғдириш қийин, шу боис ҳам улар билан илованинг саҳифасида танишиб чиққанингиз маъқул.

Лекин қисқача тарзда энг кераклиларини санаб ўтсак, унда: фоторасмларни тўғрилаш, қирқиш, буриш, кесиш учун керакли ҳамма нарсалар; фильтрлар, расм устига матн жойлаш ва бошқа кўплаб имкониятлар бор. Google Play бисотида фотосуратларни таҳрирлашга мўлжалланган бундан яхши дастурнинг ўзи йўқ.

iOS / Android учун юклаб олиш

Vinci

Мазкур янги илова машҳур Вконтакте ижтимоий тармоғи томонидан ишлаб чиқилган. Vinci ёрдамида сиз ўз суратларингизга гўзал арт-эффектлар қўшишингиз мумкин. Бу эса уларни янада қизиқарлироқ ва оригиналроқ қилади.

iOS / Android учун юклаб олиш

MOLDIV™

MOLDIV – инста-фотограф учун керак бўладиган барча имкониятларни ўз ичига олган универсал фотомуҳаррирдир. У янги ўрганувчилардан тортиб фотография усталаригача барчага мос келади.

 

Асосий имкониятлари:

  • Фотомуҳаррир: 12 та мавзудаги 180 та фильтр;
  • Расмга матн (300 дан ошиқ шрифт), 560 та наклейка ва 92 та фон безаги қўшиш;
  • Коллажлар: битта гардиш ичига 16 тагача фотосуратларни жойлаштириш, 310 та ўзига хос гардиш;
  • Журнал: постерлар ва альбомлар учун журнал коллажлари яратиш, 135 та журнал макети;
  • Pro Камера: реал вақт режимидаги фильтрлар, серияли суратга олиш, камеранинг қўшимча функциялари;
  • Селфи учун муҳаррир: терини текислаш, юз овал шаклини ўзгартириш, кўзларни катталаштириш.

iOS / Android учун юклаб олиш

Қани, фотосуратларни ажойиб иловалар ёрдамида янада кўркамроқ қилишга киришамизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.