Instagram ва Тelegram’даги тадбиркорлар ДСҚда рўйхатдан ўтишлари шарт!

  •   DiMaX
  •  409
  •  25.02.2021 13:03

Instagram ва Тelegram’даги тадбиркорлар ДСҚда рўйхатдан ўтишлари шарт!

Давлат солиқ қўмитаси «Электрон тижоратни бошқаришни такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Тошкентлик тадбиркор иловаси АҚШда энг сердаромадлар ТОП-ўнталигига кирди

Фармонга мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Интернет тармоғида савдо-сотиқ билан шуғулланадиган тадбиркорлар солиқ органларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилишлари, шунингдек махсус рақамли код олиб, уни савдо майдончарига жойлаштиришлари шарт.

Кодни олган тадбиркорлар виртуал касса аппаратларидан фойдаланишлари, товарларни қабул қилиш учун электрон шартномалар, ҳисоб-фактуралар ва ишончномаларни тузишлари, шунингдек юкларни кузатиш платформаси орқали ўз посилкаларини кузатиб боришлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram-каналингиз борми? Фаолиятингизни энди қонунийлаштириш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.