Instagram'да 3D аватар яратиш ва ундан фойдаланиш

Instagram'да 3D аватар яратиш ва ундан фойдаланиш

Шу йилнинг январ ойи ўрталарида Instagram'да 3D аватар яратиш пайдо бўлди ва айнан ўша ой охирида ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи бош компания - Meta Instagram ва ўзининг бошқа иловалари учун 3D аватар функциясини расман Америка, Канада ва Мексикада ишга туширганлигини маълум қилди. Хўш, ўзингизнинг 3D аватарингизни қандай яратишингиз мумкин? Бу жуда осон.

Энг аввало Instagram иловангиз сўнгги версияда эканлигига ишонч ҳосил қилинг ва иловага киринг. Профил саҳифангизга ўтиб, Settings (Настройки) бўлимига киринг. У ердан Account (Аккаунт), кейин эса Avatars (Аватары) тугмаларини босинг. Сизга аватар яратиш саҳифаси очилади. Get Started (Начать) тугмасини босинг ва ўз ижодкорлингизни ишга солиб, ўз аватарингизни яратинг. У ерда сиз қаҳрамонингиз тана рангги, соч турмаклари, кўз, қош, бурун, оғиз, қулоқ кўринишларини, кийимини ва қўшимча аксессуарларини таъбингизга кўра танлашингиз мумкин.

Қаҳрамонингизни яратиб бўлганингиздан кейин Done (Готово) тугмасини, кейинги чиққан кичик ойнада SAVE CHANGES (СОХРАНИТЬ ИЗМЕНЕНИЯ), кейин эса Next (Далее) тугмаларини босинг. Ана энди сиз ўз Instagram аватарингизга эгасиз. Сиз ўз аватарингизни ҳозирча ўз профилингизга қўйиб олишингиз мумкин.

Бунинг учун профил саҳифангизга ўтиб, Edit Profile (Редактировать профиль) тугмасини, кейинги саҳифада Change Profile Photo (Изменить фото профиля) тугмасини, кейин эса Use Avatar (Использовать аватар) тугмасини босинг. Аватарингиз ва унинг орқа фони профил суратда қандай кўринишини танлаб, ўнг юқори бурчакдаги сақлаш тугмасини босинг.

Шунингдек, ўз аватарингиздан сиз суҳбатларингизда ва Stories'ларингизда стикер ўрнида ишлатишингиз ёки видео қўнғироқлар вақтида ёки метаоламда фойданаланишингиз мумкин бўлади, лекин функция Instagram'да ҳали тўлиқ ишга туширилмаган ва синов жараёнида. Шундай экан ундан ҳозирча тўлиқ фойдаланиб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Telegram "кучайди уже"!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!