Instagram’да актёр, хонанда ёки модел эмас, балки ФУТБОЛЧИ илк бор 300 миллион обуначи тўплади!

  •   DiMaX
  •  850
  •  19.06.2021 16:31

Instagram’да актёр, хонанда ёки модел эмас, балки ФУТБОЛЧИ илк бор 300 миллион обуначи тўплади!

Instagram ижтимоий тармоғида рекорд ўрнатиб, 250 миллион обуначига эга бўлган илк инсон Криштиану Роналду эди. Португалия термаси ва «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси энди ўз рекордини янгилади – 300 миллион!

ЎҚИНГ: Роналду рекордидан сўнг Пеле ўз Instagram’ида голлари сонини ошириб қўйди

Айтиш керакки, Роналду мазкур тармоқда шунча обуначи тўплай олган биринчи инсондир. Обуначиси уникидан ҳам кўп бўлган аккаунтлар эса одамларга эмас, балки турли компаниялар ва брендларга тегишли.

Футболчилар орасидан «ПСЖ» юлдузи Неймар ҳозиргача бу тармоқда 152 миллион, Лионель Месси эса – 219 миллион обуначи тўплаган.

Instagram тармоғида обуначилар сони бўйича Криштиану Роналдуга энг яқин инсон – «Қоя» лақабли актёр Дуэйн Жонсон бўлиб, уни 246 миллион киши кузатади. Америкалик хонанда Ариана Гранде обуначилари 244 миллиондан зиёд бўлса, модел Кайли Женнер кузатувчилари 241 миллион нафардан ошган.

ЎҚИНГ: «Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор!» – икки ўзбек боксчиси Instagram’да «жанг» қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!