Instagram'да постларни профилга қадаш

Instagram'да постларни профилга қадаш

Ижтимоий тармоқларда хабарларни, постларни пин қилиш, яъни саҳифанинг юқорисига қадаб қўйиш унинг эътиборга олинишини оширади. Ҳозирда TikTok, Twitter ижтимоий тармоқлари ва Telegram каби мессенежерларда бор бўлган бундай хусусият энди Instagram'га ҳам қўшилди.

Ҳа, энди Instagram саҳифангизнинг панжарали лентаси энг юқорисига сиз учтагача постингизни қадаб қўйишингиз мумкин. Ушбу функсиядан фойдаланиш учун шунчаки бирон постингизни танлашингиз ва ундаги учтани нуқтани босиб, очилган контекст менюдан "Pin to your profile" (профилингизга қадаш) тугмасини босишингиз керак. Шундан сўнг профилингизга қайтсангиз, қадалган постни панжарали лентангизнинг юқори чап томонида кўришингиз мумкин бўлади. Агар сиз яна бир постни пин қилмоқчи бўлсангиз аввалги қадалган пост ўнг томонга сурилади.

Функция Instagram иловасининг энг сўнгги версияда чиқади, шундай экан иловангизни янгилаб олишингиз тавсия қилинади.

ЎҚИНГ: Telegram Premium обунаси нархи маълум бўлди!

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.