Instagram'да статуслар: энди иловада қисқа хабар қолдиришингиз мумкин

Instagram'да статуслар: энди иловада қисқа хабар қолдиришингиз мумкин

Meta ўзининг Instagram ижтимоий тармоғига "статус"га ўхшаш қисқа хабар қолдириш функциясини қўшди. Бу максимал 60 белгигача бўлган ҳарфлар ва эможилардан ташкил топган исталган матн бўлиши мумкин. Улар илованинг хабарлар бўлимида сиз ҳам обуна бўлган кузатувчиларингизга ёки яқин дўстларингизга профилингиз устида кўриниб туради. 

Маълум бўлишича, Instagram "статус" худди Stories'лар каби фақат 24 соат туради. Бу вақт оралиғида ушбу хабарни кўрганлар унга жавоб қайтаришлари мумкин.

Ҳозирда ушбу функция барча учун очиқ бўлиб, ундан фойдаланиш учун аввалига смартфонингиздаги Instagram иловаси охирги версиягача янгиланганлигига ишонч ҳосил қилинг. Иловани очинг ва хабарлар бўлимига ўтинг. У ерда сиз энг юқорида горизонтал жойлашган линияда профилингиз ва унинг тепасида "+" тугмаси ва тагида "Хабар қолдиринг" ёзувини кўришингиз мумкин. Тугма устига босинг ва янги ойнада қолдирмоқчи бўлган хабарингизни ёзинг. Уни кимлар кўриши мумкинлигини белгилаганингиздан сўнг, юқори ўнг бурчакдаги "Улашиш" тугмасини босинг. Сиз ушбу хабарни исталган вақт ўзгартириб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энди Twitter'да "иншо ёзиш" мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.