Instagram'да янгиланиш. Янги функциялардан энди сиз ҳам фойдалана оласиз

Instagram'да янгиланиш. Янги функциялардан энди сиз ҳам фойдалана оласиз

Бугун Instagram ўз иловасига янгиланиш киритганини маълум қилди. Янгиланишдан сўнг Reels ва Дўкон функциялари фойдаланувчига қулай ўринга кўчган. Компания буни «катта ўзгариш» деб атамоқда.

Иловани янгилаганингиздан сўнг, Reels ва Дўкон тугмалари уй экрани марказига, навигация сатрига кўчади. Пост ва Лайклар тугмалари эса юқори ўнг бурчакка, Facebook Messenger Direct хабарлар тугмаси ёнига кўчирилади.

Reels — компаниянинг TikTok'ка жавоби. Бу Instagram таркибидаги суб-платформа бўлиб, фойдаланувчига қисқа вертикал видеолар яратиш имконини беради. Видео ёзиш тугмаси ҳам TikTok'даги тугма билан бир хил.

Аслида, Reels ва Дўкон янги функциялар эмас. Ушбу янгиланишдан олдин Дўкон ва IGTV тугмаларини қидирув бўлимидан топиш мумкин эди. Reels ҳам шу ерда эди.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!