Instagram'даги фотосуратларни сақлаб олиш учун 48 соат

Instagram'даги фотосуратларни сақлаб олиш учун 48 соат

Россия оммавий ахборот воситаларини кузатиш, назорат қилиш ва цензура қилиш учун масъул бўлган Россия федерал ижро этувчи органи - Роскомнадзор Instagram ижтимоий тармоғини тўлиқ блоклашини маълум қилди. Бир ҳафта олдин Facebook блокланишига "Россия ОАВларига нисбатан камситиш" сабаб бўлган бўлса, бу сафар Роскомнадзор Meta бош компаниясининг модераторларга Россия аскарларига қарши зўравонликка чақирувчи постларга маълум мамлакатларда рухсат берганлиги учун блоклаётганини айтган.

"Instagram ижтимоий тармоғида россияликларга қарши зўравонлик ҳаракатларини даъват этувчи ва қўзғатувчи хабарлар тарқалмоқда, шу муносабат билан Россия Бош прокуратураси Роскомнадзордан ушбу ижтимоий тармоққа киришни чеклашни талаб қилди."

Instagram Россияда блокланиши аллақачон бошланган бўлсада, Роскомнадзор фойдаланувчиларга ижтимоий тармоққа жойлаштирган сурат ва видеоларини сақлаб олиш учун 48 соат вақт беришини маълум қилган.

"Instagram'нинг фаол фойдаланувчилари ўзларининг фото ва видеоматериалларини бошқа ижтимоий тармоқларга ўтказишлари ва ўз контактлари ва обуначиларига хабар беришлари учун вақт керак бўлганлиги сабабли, Роскомнадзор қўшимча 48 соатлик ўтиш вақти билан, 14-март куни соат 00:00 да Инстаграмъга киришга чекловлар қўйиш тартибини якунлашга қарор қилди."

Instagram раҳбари Адам Моссери "Душанба куни Instagram Россияда блокланади. Ушбу қарор Россиядаги 80 миллионни бир-биридан ва дунёнинг қолган қисмидан узиб қўяди, чунки Россиядаги одамларнинг ~ 80% Instagram аккаунтини ўз мамлакатидан ташқарида кузатиб боради. Бу нотўғри." дея твит қолдирган ўзининг расмий Twitter саҳифасида.

Блокланиш WhatsApp мессенжерига таъсир қилмайди. Facebook ва Twitter аллақачон Россияда блокланган эди. Аввалроқ Россия бош прокуратураси Meta компаниясини "экстремистик ташкилот" деб тан олишни ва унинг Россия Федерацияси ҳудудида фаолиятини тақиқлашни талаб қилган эди.

ЎҚИНГ: Instagram яна икки иловасини App Store ва Play Store'дан олиб ташлади