Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  7486
  •  20.11.2019 11:27

Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш йўли топилди!

Суратлар ва қисқа лавҳалар ижтимоий тармоғи – Instagram фойдаланувчининг аккаунтини бегона кўзлардан ҳимоялашга имкон беради. Бунда ўзингиз рухсат бермаган кишилар фақат исмингиз, бош суратингиз ва ўзингиз ҳақингиздаги қисқа маълумотларни, шунингдек постлар ва обуначилар сонинигина кўрсатади. Профилингиздаги суратлар ва роликлар, «тарих»лар уларга кўринмайди.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Лекин шуниси ҳам борки, API (application programming interface – илованинг дастурий интерфейси) орқали бошқа сервислар Instagram махфий маълумотларига кира олишар ва бошқаларга тарқатишлари ҳам мумкин экан. Шулардан бири – Ghosty иловаси жорий йилнинг апрелида Google Play каталогига чиқарилган эди. Яқин кунларгача уни ярим миллиондан ошиқ марта ўрнатиб олишган, лекин...

Ghosty дастурини смартфонингизга ўрнатиб олсангиз, Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш имконига эга бўласиз. Унинг ишлаш тартиби эса қуйидагича:

Фойдаланиш учун сиз Ghosty’га ўзингизнинг Instagram’даги логин ва паролингизни тақдим этишингиз (эътибор беринг!) керак бўлади. Кейин у сизнинг профилингиздаги, сиз обуна бўлган кишиларнинг профилларидаги ва улар обуна бўлган фойдаланувчиларнинг профилларидаги барча маълумотларни ўз базасига нусхалаб олади. Сўнг сиз яна бир фойдаланувчини Ghosty’га таклиф этасиз ва ўша киши мазкур иловага ўз Instagram-аккаунти маълумотларини (худди сиздек) тақдим этиши лозим. Шундан кейингина сиз ўзингиз учун ёпиқ бўлган бегона Instagram-профилга кира оласиз, лекин шу шарт биланки, ўша профил сиз обуна бўлган кишилардан бирортаси учун очиқ бўлиши керак.

Бошқача қилиб айтганда, Ghosty шунчаки Instagram’даги барча контентни ўз кэшига нусхалаб олади ва оригинал сервиснинг ўзида мавжуд бўлган махфийлик созламаларидаги чекловни қўлламайди.

ЎҚИНГ: Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

Ўзингиз ҳам англаганингиздек, бунақа усулда профилларга кириш Instagram махфийлик сиёсатига зид келади. Шунинг учун ҳам мазкур сервисга эгалик қилувчи Facebook компанияси яқинда Google’га мурожат этиб, Ghosty иловасини Play Market’дан ўчиртириб ташлади.

Шунга қарамасдан, мазкур дастур Android-иловаларнинг APK-файлларини таклиф этувчи кўплаб ресурсларда сақланиб қолган. Масалан, мана бу ҳавола орқали Ghosty’ни юклаб олиб, мустақил тарзда ўрнатишингиз мумкин. Аммо бунда нафақат бошқаларнинг, балки ўзингизнинг аккаунтингиз махфийлиги ҳам бузилишини ёдда тутишингиз лозим.

Ғалати томони шундаки, Facebook ҳам, Google ҳам узоқ вақтгача Ghosty иловасига ҳеч эътибор бермай келишган. Бу орада мазкур сервис Instagram фойдаланувчилари маълумотларининг улкан базасини нусхалаб олиб улгурган.

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.