Instagram'дан "Харид қилиш" бўлими олиб ташланади

Instagram'дан

Навбатдаги янгиланиш билан Instagram'нинг навигация панелидан "Shopping" яъни "Харид қилиш" бўлими олиб ташланмоқда. Бу ҳақида компания раҳбари ўзининг расмий саҳифасида хабар берди. Бунда ҳозирги Reels ўрни ўнгга сурилади, марказга эса Пост яратиш тугмаси қайтарилади. Шундай қилиб янги навигация панелида (чапдан ўнгга қараб) Бош саҳифа, Қидириш, Пост яратиш, Reels ва Профил бўлимлари жойлашган бўлади.

Албатта, бу билан Instagram'нинг харид қилиш хусусияти бутунлай йўқолиб кетмайди. Instagram раҳбарининг сўзларига кўра фойдаланувчилар лентада ёки Story'ларда ёки Reels орасида харидларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Янгиланиш феврал ойидан бошлаб тарқатилади.

ЎҚИНГ: 2023 йилда оммабоп бўлиши кутилаётган смартфон тез орада тақдим этилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!