Instagram’га энди WhatsApp орқали кириш мумкин бўлади

  •   DiMaX
  •  104
  •  25.05.2021 17:00

Instagram’га энди WhatsApp орқали кириш мумкин бўлади

Facebook компанияси ўз ижтимоий тармоғидан ташқари, ўта оммалашган WhatsApp ва Instagram сервисларига эгалик қилади. Компания ушбу сервисларни қисман боғлашга қарор қилди, деб ёзмоқда Xabar.uz

ЎҚИНГ: Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)

Яъни, компания виртуал фотогалереяда мессенжерни икки босқичли аутентификация воситаси сифатида қўлламоқчи.

Шу пайтгача Instagram’га кириш SMS орқали код ёки Google Authenticator каби иловалар ёрдамида ҳимояланган эди. Бироқ Facebook тез орада янги усул —WhatsApp орқали кириш имконини тақдим этади.

Ушбу янгилик Android ва iOS учун табиқ этилиши маълум, бироқ қачон — ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марк Цукерберг ўзининг компаниясига қарашли Messenger ёки WhatsApp эмас, балки уларга рақобатчи – Signal мессенжерини ишлатиши фош бўлган эди.

ЎҚИНГ: TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган илк мусулмон давлат қайси бўлди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!