Intel арзон Cloudbook Windows-ноутбуклари ҳақида маълум қилди

Intel арзон Cloudbook Windows-ноутбуклари ҳақида маълум қилди

Intel корпорацияси Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида ўтказилган дастурчилар учун IDF 2016 форуми чоғида биринчи даражали ноутбуклар ишлаб чиқарилиши бўйича Cloudbook ташаббуси тўғрисида маълумот берди.

Cloudbook портатив ноутбуклари ўзида “хромбук”ларнинг муқобилини мужассамлаштиради. Фақатгина Chrome OS дастурий платформаси ўрнига Windows операцион тизими ўрнатилади. Cloudbook лэптопларининг асосий қисми 11,6 дан 14 дюймгача диагоналли дисплейларга эга бўлади. Бундай компьютерлар, жумладан, Acer компанияси томонидан ҳам таклиф этилмоқда. АҚШда бу каби ноутбуклар нархи 170 дан 270 долларгача атрофидани ташкил этади.

Intel`нинг қайд этишича, бугунги кунга қадар умумий бўлиб 5 млн дона Cloudbook компьютерлари етказиб берилди. Кейинги авлод қурилмалари Goldmont архитектурасидаги унча қиммат бўлмаган Celeron ва Pentium процессорлари билан таъминланади.

Янги Cloudbook лэптоплари Full HD форматидаги 1920 × 1080 нуқта сиғимга эга 11,6 дюйм ҳажмли экранлар билан таъминланиши таклиф этилмоқда. Бир вақтда 10 тагача босишларни аниқлаш имкониятига эга сенсор бошқарувининг қўллаб-қувватланиши айтилмоқда. Энергия тежамкор технологиялар батареянинг бир иш куни давомида автоном ишлашини таъминлайди.

Компьютер 4 Гбайт тезкор хотира, 32 Гбай ҳажмли флеш-модуль ва (ёки) 64 Гбайт ҳажмли М.2. форматли қаттиқ маълумот ташувчисига эга бўлади. Бошқа хусусиятлари қуйидагилардан иборат: Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.0 симсиз алоқа адаптерлари, қувватлаш учун USB Type-C порти, акселерометр, яқинлашиш ва ёруғлик датчиклари, шунингдек, LTE-модем.

Янги Cloudbook ноутбуклари жорий йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.