Intel Гиннесс рекордлари китобига кирди

Intel Гиннесс рекордлари китобига кирди

Intel компанияси ўз олдига антиқа мақсад қўйди: бир одамнинг бир неча дронларни бир вақтда бошқариши бўйича жаҳон рекордини ўрнатиш. Бу мақсад амалга ошди ва компаниянинг муваффақиятли уриниши Геннесс Рекордлари китобига қайд этиб қўйилди.

Юз дрон, бир компьютер

Intel компанияси муҳандислари рекорд ўрнатиш мақсадида махсус дастурий маҳсулот ишлаб чиқди. Бу дастур юзта “учар жисм” ҳаракатини бир вақтда бошқариш имконини берди. Мазкур жараёнда компания ажойиб чироқлар шоусини ташкиллаштирди: дронлар оркестр садолари остида парвоз этди. Яъни оркестр Бетховеннинг Тўққизинчи симфонияси ижро қилган чоғда дронлар ҳавога кўтарилиб, куйга мос ҳаракатлар билан турли шакллар, шу жумладан, Intel компанияси логотипини ҳам акс эттирди.

Натижада Intel энг кўп учувчисиз жисмларни бир вақтда ҳавода ҳаракатлантиргани учун рекорд ўрнатди. Лойиҳа «Drone 100» номини олди ва CES 2016 электроника кўргазмасида расман намойиш этилди.

Жараённинг махсус видеоролигини Youtube тармоғида томоша қилишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!