Intel компанияси 5.5 гигагертсли Core i9-12900KS процессорини тақдим этди

Intel компанияси 5.5 гигагертсли Core i9-12900KS процессорини тақдим этди

Лас Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро SEC 2022 тадбирида Intel компанияси 12 авлод 5.5 гигагертсли процессорни тақдим этди. Ушбу процессор KS сериясига мансуб бўлиб, унинг тўлиқ номи Core i9-12900KS. 

Тақдимот вақтида Intel Hitman 3 билан ишлайдиган конфигурация демосини намойиш этди ва процессорнинг барча 8 та ядроси 5.2 гигагертсли частотада ишлашни давом этди. 

Албатта, худди стандарт Core i9-12900K каби, ушбу процессор ҳам қувватни тежайдиган 8 та E-ядрога эга. Тақдимотда процессорнинг ҳарорат ёки қувват сарфи ҳақида қўшимча маълумот берилмади.

Шунингдек, ушбу процессорнинг қачон сотувга чиқарилиши ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ. 

ЎҚИНГ: Nvidia компанияси RTX 3080, RTX 3070 график процессори ва RTX 3050 график картасини тақдим этди