Intel процессорли бу моноблок компьютерни атиги 99 долларга олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1062
  •  06.05.2020 10:28

Intel процессорли бу моноблок компьютерни атиги 99 долларга олиш мумкин! (+видео)

Indiegogo краудфандинг платформасида антиқа компьютер – моноблок форм-факторидаги Gole11 учун пул йиғилмоқда. Олдиндан буюртма беришда унинг нархи 199 АҚШ долларига тенг, лекин дастлабки харидорлар уни бор-йўғи 99 доллар эвазига олишлари мумкин!

ЎҚИНГ: Энг кучли компьютер харидида энди 1000 доллардан 4000 долларгача тежаш мумкин!

Gole11 моделини моноблок ёки смарт-дисплей дейиш мумкин, ишлаб чиқарувчи эса уни Celeron процессори, 11,6 дюймлик экран ва Windows 10 тизимли энг арзон шахсий компьютер, деб атамоқда. Чиндан ҳам, очиқ савдога чиқарилганида уни 250 долларга олиш мумкин бўлади!

Мазкур компьютернинг корпуси 283х177х73 миллиметрлик ўлчамга ва 1,25 килограммлик вазнга эга. Сенсорли дисплейи ҳам шунга яраша – 1920х1080 пикселлик. Моноблок турли портларга бой: microSD слоти, биттадан RJ-45 ва HDMI, иккитадан USB 3.0 ва USB 2.0, нақ тўртта COM порти!

Техник таъминотига келсак, Gole11 компьютери Intel Celeron N3450 процессорига, 4 гигабайтлик тезкор ва 64 гигабайтлик ички хотирага эга.

ЎҚИНГ: х32(х86) ва х64 процессорлари ҳақида биласизми?

Gole11 компьютерини қуйида томоша қиламиз:

Эслатиб ўтамиз, бошқа компаниялар ҳам ўта ихчам ва антиқа компьютерлар намойиш этишган. Масалан, биз Q-Stick – 8 ГБ «оперативка»ли компьютер-брелок ҳақида, шунингдек, энг митти – 1х1 миллиметрлик IBM нано-компьютери тўғрисида ҳам хабарлар эълон қилганмиз. Яна дунёдаги энг митти ўйин ноутбуки, энг митти ноутбук-планшет кабилар ҳақида маълумотлар берганмиз. Ҳаттоки ташриф қоғозига визиткага жойланган компьютер ҳам чиққан ва жуда арзон – 2,88 долларга баҳоланган! Атиги 188 долларлик Odyssey X86J4105800 мини-компьютери эса Windows, Linux ва Arduino билан ишлай олади!

«Охирзамон компьютери» ҳамда «Охирзамон операцион тизими» ҳақидаги маълумотлардан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг митти мини-компьютер намойиш қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!