Intel рекорд даражада даромад олганини маълум қилди

  •   Saroy
  •  492
  •  27.10.2018 16:12

Intel рекорд даражада даромад олганини маълум қилди

Intel компанияси 2018 йилнинг учинчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Маълум бўлишича, компания  рекорд даражада фойда олган. Гап эса,  19,2 миллиард доллар умумий фойда ҳамда операцион даромад бўйича 7,3 миллиард  доллар ҳақида бормоқда.

Олинган даромаднинг катта қисми, яъни 10,2 миллиард доллар оддий компьютерлар учун процессорлар савдосидан тушган. Даромадларнинг барчаси, ўзоқ кутилаётган 10 нанометрли Cannon Lake процессорининг чиқиши кечиктирилаётгани фонида олинди.

ЎҚИНГ: AMD Intel’ни ортда қолдирадими? Шундай бўлиши мумкинми?


Яқинда Intel 10 нанометрли маҳсулотидан бутунлай воз кечди, деган миш-мишлар тарқалганди. Аммо компания бу хабарга раддия билдириб, матбуотда чиқиш қилди.

Бундан аввал, Intel 10-нанометрли Cannon Lake процессорини 2019 йилда чиқаришни режалаштиряпти, деган хабар тарқалганди. Бу эса ҳисоб бўйича, ушбу чипнинг чиқарилиши учинчи бор кечиктирилишини билдиради. Intel’нинг топ-менежларидан бири компаниянинг молиявий кўрсаткичларга тўхталар экан,  10 нанометрли чип 2019 йил охирида савдога чиқарилишига ишонч билдираётганини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Улкан автоном ҳаракатланадиган кемалар яратилади: Rolls-Royce ва Intel ҳамкорлиги натижа берармикан?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.