Интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни тартибга солишга қаратилган битим имзоланди

Интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни тартибга солишга қаратилган битим имзоланди

Президент қарори билан 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Битим тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу битим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни тартибга солишга қаратилган.

Мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун Интеллектуал мулк агентлиги масъул марказий орган этиб белгиланди.​​
ЎҚИНГ: Ўзбекистон интернет хавфсизлиги тўғрисидаги Париж чақириғини қўллаб-қувватлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.