Intel’нинг иши чатоқ: Apple изидан Microsoft ҳам унинг чипларидан воз кечиши мумкин

  •   DiMaX
  •  453
  •  22.12.2020 14:50

Intel’нинг иши чатоқ: Apple изидан Microsoft ҳам унинг чипларидан воз кечиши мумкин

Microsoft ўзининг ARM архитектурасига асосланган сервер процессорини ишлаб чиқмоқда. Яъни, шу тариқа Intel сервер бозоридаги энг йирик ўйинчиларидан бирини йўқотиши мумкин, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Microsoft патентлаштирган «марҳумларни тирилтириш» технологияси нимаси билан хавфли?

Bloomberg нашри манбаларига кўра, Microsoft ўз процессорларини ривожлантирмоқда. Microsoft Azure булутли хизматлари учун ARM архитектурасини ишлаб чиқмоқда.

Бундан ташқари, компания Surface оиласи қурилмаларида хусусий протсессорлардан фойдаланиш ҳақида ҳам ўйламоқда. Microsoft яқинда Intel, Advanced Micro Devices, Nvidia ва Qualcomm каби компанияларнинг ишлаб чиқарувчиларини фаол равишда ўз сафига қўшмоқда.

Microsoft ҳозирда биринчи навбатда Intel процессорларидан фойдаланмоқда, аммо AMD ва Qualcomm билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Шунинг учун, ўз чипларига ўтиш шундоқ ҳам Apple’ни йўқотган Intel учун қаттиқ зарба бўлади.

Айтганча, бу янгилик компаниялар акцияларига ҳам таъсир қилди. Intel акциялари дарҳол 6,3% га арзонлашиб, 47,46 долларга тушиб кетди. AMD акциялари эса 1% арзонлашди.

ЎҚИНГ: Барча Android-смартфонлар соҳибларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!