Интерфакс: Ўзбекистонликлар ўзларининг космик дастурини ишлаб чиққанликларини маълум қилди

Интерфакс: Ўзбекистонликлар ўзларининг космик дастурини ишлаб чиққанликларини маълум қилди

Ўзбекистон ўз космик дастурини ишлаб чиққанлиги ва бу соҳада халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантирётганини Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов "Интерфакс" нашрига маълум қилган.

Ботиржон Асадов космик дастур мавжуд эканлигини, ҳукуматимиз жуда ҳам тизимли ёндашганлигини, халқаро тажрибани ўрганганлигини, шунингдек, ҳозир космик дастурга оид халқаро ҳамкорлик алоқаларини олиб борётганини, шу жумладан, Россия Федерацияси билан ҳам ҳамкорлик қилинётганини таъкидлаб ўтган.

Ботиржон Асадовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Европа давлатлари билан ҳам ҳамкорликни ривожлантирмоқда, биргаликда илмий-тадқиқот марказларини ташкил этмоқда.

ЎҚИНГ: Қозоғистон сунъий йўлдошини учириш учун Space Xʼни танлади

Шу йилнинг апрелида «Роскосмос» Ўзбекистонга биринчи ўзбек сунъий йўлдошларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғишни қисман маҳаллийлаштиришни молиялаштириш таклифи билан чиққан эди. Корпорациянинг Марказий Осиёдаги вакили Анатолий Красниковнинг айтишича, Россия томони космик алоқа ва ерни масофадан туриб кузатиш тизими, сунъий йўлдош техникасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш, юқори малакали кадрларни ўқитиш каби кенг қамровли масалаларда ҳамкорликни таклиф этиши мумкин.

Красниковнинг сўзларига кўра, корпорация узоқдан Ернинг Ўзбекистон томонидан зондлаш тизимларини яратиш бўйича ҳамкорликни, шунингдек, Жиззах вилоятидаги Суфф радио-астрономик обсерваторияси қурилишини жадаллаштиришни таклиф қилмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон алоқа учун Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади