Интернет 2023 йилда: статиска ва рақамлар

Интернет 2023 йилда: статиска ва рақамлар

Ўтган 2022 йилда бутун дунё аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди. Бугунги кунга келиб эса ушбу кўрсаткич 8.1 миллиардни ташкил қилади. Ва ҳозирда ушбу одамларнинг 68 фоизи ёхуд 5.44 миллиарди мобил телефонлардан фойдаланишади. Бу ўтган йилга қараганда 3 фоизга ўсиш бўлиб, сўнгги 12 ойда 168 миллион янги фойдаланувчилар қўшилганлигини англатади. Ушбу маълумотлар DataReportal томонидан тайёрланган бўлиб, улар 2023 йил январига кўра тузилган.

Давом этамиз. Маълум бўлишича, ўтган йилда бутун дунё Интернет фойдаланувчилари сони 1.9 фоизга ошган ва уларнинг сони бугунги кунда 5.16 миллиардни ташкил қилади.

Агар Интернет фойдаланувчиларини жинсга нисбатан ажратадиган бўлсак, бутун дунё эркакларининг 67.2 фоизи, бутун дунё аёлларининг эса 61.6 фоизи Интернетдан фойдаланиши, яъни аёлларга нисбатан кўпроқ эркаклар Интернетга киришини билиб олишимиз мумкин.

Худди шундай, Интернетга кирадиганларни смартфон ва компютердан фойдаланадиганларга бўлганимизда эса, 92.3/65.6 фоиз билан мобил қурилмаси орқали Интернетга кирадиганлар сони сезиларли даражада кўп эканлигини гувоҳи бўламиз.

Интернет аҳолиси кўпайиши жадвалига қарайдиган бўлсак, сўнгги икки йилда Интернетга янги қўшилаётганлар сони сезиларли даражада камайган. Шунга қарамай, ҳозирда дунёдаги ҳар 10 та одамдан 6 тадан кўпи Интернет фойдаланувчиси ҳисобланади.

Кибермакондан фойдаланиш ҳар бир давлатга кўра турлича: ҳозирда Интернетни 99% қабул қилган мамлакатлар сони тўртта бўлиб, булар Ирландия, Норвегия, Саудия Арабистони ва БАА давлатлари ҳисобланади. Бутун дунёда Интернетни қабул қилишнинг ўртача фоизи 64.4 ни ташкил қилади.

Дунёдаги гигант ИТ компанияларнинг кўпига ҳиндлар раҳбарлик қилиши ҳеч кимга сир эмас, лекин шу билан бирга, Интернетга уланмаган дунёдаги энг катта аҳоли ҳам ҳиндистонликлар ҳисобланади. Биз ўта ривожланган деб биладиган, жуда кўплаб таниқли смартфон ишлаб чиқарувчи брендларни ўз ичига оладиган Хитой эса Интернетсиз яшайдиган деярли 375 миллион одам билан рўйхатнинг иккинчи ўрнида туради.

Интернетга уланмаган давлатлар "қироли" эса, шубҳасиз, Шимолий Корея – мамлакатда деярли "Интернет" деган нарса мавжуд эмас. Рўйхатнинг кейинги ўринларини Жанубий Судан, Сомалия, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Эфиопия, Чад, Афғонистон, Мадагаскар ва Мозамбик

Гарчи Марказий Африка Республикаси Интернетга уланмаган давлатлар топ ўнлигининг бешинчи ўрнида бўлса ҳам, Африка минтақаси ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг. Жанубий Африкадаги Интернетга уланганлар унга бир кунда 9 ярим соатдан ортиқ вақтларини сарфлашади. Бу кўрсаткич, яъни бир кунда Интернетга сарфланадиган ўртача бутун дунёда 6 соат-у 37 дақиқани ташкил қилади. Бир кунда Интернетга энг кам вақт ажратадиганлар эса японияликлардир: атиги 3 соат-у 45 дақиқа, бир кунда. 

Хўш, биз ўзи нима учун Интернетдан фойдаланамиз? Берилган маълумотларга кўра, 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган фойдаланувчилар Интернетдан асосан маълумот топиш, яқинлар билан алоқада бўлиш, янгиликлардан хабардор бўлиб туриш учун фойдаланишади. Сизчи? "Бутун дунё ўргимчак тўри"дан нима мақсадда фойдаланасиз.

ЎҚИНГ: Internet Explorer бизни бизни бир умрга тарк этди