Интернет бўйича "Ўзбектелеком" монополиясига ҳам барҳам берилади!

Интернет бўйича

Ўзбекистон Президентининг 21 сентябрдаги «2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 январгача барча операторларнинг халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри уланиши либераллаштирилади, деб ёзади Daryo.uz.

Бу ушбу фармон орқали тасдиқланган 2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгилаб қўйилган.

Барча операторларнинг халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри уланиши либераллаштирилиши натижасида якуний фойдаланувчилар учун Интернетдан фойдаланиш нархлари пасайиши кутилмоқда.