Интернет-дўконлари, бозорингиз чаққон бўлсин!

Интернет-дўконлари, бозорингиз чаққон бўлсин!

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази  ҳамкорлигида Ўзбекистон Электрон савдо палатаси тaмонидан Жорий йилнинг 6-7-ноябрь кунлари Windham Tashkent меҳмонхонасида молия соҳасидаги энг йирик тадбир – E-Commerce Day 2018 ташкил этилмоқда. Бу электрон тижорат мавзусига бағишланган дастлабки энг йирик анжуманлардан биридир. Бу ҳақида AКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz – Ўзбекистонда криптовалютада савдо қилаётган илк интернет-дўкон!

Маълумотда айтилишича, E-Commerce Day 2018 анжуманида экспертлар юртимизда молия ва банк соҳаларининг, хусусан, интернет-тижоратнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этишади ва жаҳонда уни ривожлантириш борасидаги тажрибалар билан ўртоқлашилади. Шунингдек, молия инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашишади.

Анжуманда А. Иванов (Россия ва бошқа мамлакатлардаги масофавий савдо миллий ассоциацияси президенти), Л.Зондберг (Россиянинг энг катта экспресс-етказиб берувчиси ва логистика оператори — ДПД тижорат директори), Д.Григориев (Wunder Digital Agency’нинг ривожлантириш бўйича директори) ва бошқа машҳур мутахассислар иштирок этишади.

Шунингдек, анжуманда интернет-савдо провайдерлари (курерлик хизматлари, бухгалтерия, молиявий хизматлар), чакана ва электрон савдо ҳамда хизматлар (дўконлар, интернет-дўконлар), АТ ва инновациялар соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар (инжиниринг, ишлаб чиқиш ва дастурий таъминот) ҳам қатнашишади. Бундан хулоса шу бўладики, энди интернет дўконлари, курерлик хизматларининг бозори чаққон бўлади. Ҳар холда бундай катта тадбирдан кейин кенг имкониятлар очилса, ажаб эмас. Тезлик билан глобаллашув жараёнига секингина суқилиб кираётган интернет-дўконлари, бозорингиз бундада чаққон бўлади!

ЎҚИНГИнтернет-дўконларда нақд пул тўлаш камаймоқда

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!