Интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган термин GitHub нима?

Интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган термин GitHub нима?

Интернет фойдаланувчилар, дастурчилар, дизайнерлар, ҳуллас интернет билан доимо ҳамроҳ бўлганлар янги терминга дуч келишди, бу термин GitHub деб аталади. Қандайдир очиқ кодли дастурлар, скриптлар, файлларни кўчирмоқчи бўлсангиз, ҳавола тўғридан тўғри github.com сайтига сизни ўтказади. Кўпчилик бу сайт нима эканлигини, қандай хизматни таклиф қилишини билмасдан, керакли файлларни бошқа сайтдан қидиришни бошлашади, ваҳоланки GitHub энг қулай ва енгилидир.

GitHub — ИТ лойиҳалар учун энг катта веб хостинг ҳисобланади. Eнгилроқ тушунтирадиган бўлса, сизнинг кодларингиз учун булут(cloud)ли хостингдир, яъни машҳур DrobBox хизмати ёки ўзимизнинг dump.uz’дга ўхшаган хизмат тури.

Бу булутли хостингда сиз ўз кодларингизни бепул сақлайсиз. Сизнинг кодларингизни бошқалар ҳам кўриши, кўчириб олиши, ҳаттоки ўзгартириши ҳам мумкин. Шунинг учун бу хизматдан керак пайтда фойдаланиш керак.

Қайси ҳолларда GitHub’дан фойдаланиш лозим? Бу саволга оддий қилиб гуруҳ бўлиб бирор лойиҳа тузадиган бўлсангиз ёки кодларингиз ишончли жойда сақланишини ҳоҳласангиз, бундан фойдаланиш жуда қулай. Ҳар бир лойиҳа аъзоси ўз қисмини киритиб бораверади, киритилган қисмларни қолган фойдаланувчилар ҳам онлайн кузатиб боришади. Агар бирор хатолик бўлса, бемалол эски ҳолатга қайтиш ҳам мумкин бўлади.

Яна бир яхши томони шундаки, бирор файлни ўзгартирсангиз, бошқа одам шу файлни айнан қайерини ўзгартирганингизни бемалол билиб олиши мумкин, иккита файл(ески ва ўзгартиилган) онлайн солиштирилиши мумкин.

Бу ҳизмат, GitHub. Inc компанияси томонидан тақдим этилган ва Ruby тилида тузилган.

Бироз маълумотга эга бўлган бўлсангиз, бу хизматни афзалликларини ёзиб ўтаман:

— ишлатиш бепул;

— рўйҳатдан ўтиш шарт эмас(кўчириб олиш учун);

— гуруҳ бўлиб лойиҳалар тузишда жуда қулай;

— файлларни онлайн  солиштириш имкони мавжуд;

— ўзгартилган файлларни эски ҳолига қайтариш мумкин;

— компютерингиз бузилиб қолса, исталган жойдан(албатта интернет мавжуд компютердан) ўз файлларингизни GitHub орқали кўчириб олишингиз мумкин;

— ўзгартирилган файлларни тушунтириш учун комментариялар қолдириш мумкин.

Юқоридагилардан бошқа афзалликлар ҳам мавжуд, буни фақат ишлатиб кўриб билишингиз мумкин.

Wikipedia интернет кутубхонасини ёзишича, бу хизматдан катта ИТ компаниялар ҳам фойдаланар экан: Facebook, Google, Yahoo,…

Хулоса қиладиган бўлсам, GitHub, ҳозирги кунда дастурчилар орасида жуда машҳур бўлиб кетган хизмат тури бўлиб, исталган очиқ кодли дастурларни шу йердан топишингиз, ҳаттоки ўзгартиришларни ҳам амалга оширишингиз мумкин бўлади.

GitHub’даги кодлар орқали ўз билимингизни оширишингиз, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ИТ лойиҳалар тузишингиз, энг камида ўз кодларингизни булутли хостингда ишончли сақлашингиз мумкин бўлади. Freelancer(масофавий ишчи) лар ҳам бу хизматдан кенг фойдаланишмоқда.

Янаям тушунарли бўлиши учун мисол, ижтимоий тармоқлар(facebook, odnoklassniki,…)да сиз ўз расмларингизни жойлаштирсангиз, GitHub’да ўз кодларингизни сақлашингиз мумкин.

GitHub билан ишлашни, github.com сайтига киришдан бошлашингиз мумкин.

Манба: ITportal.uz