Интернет-каналлар нархлари бир ойда иккинчи марта пасайтирилмоқда – энди интернет арзонлашадими?

  •   DiMaX
  •  1920
  •  10.08.2018 15:39

Интернет-каналлар нархлари бир ойда иккинчи марта пасайтирилмоқда – энди интернет арзонлашадими?

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси бош директори в.в.б. Шуҳрат Кадиров мобил ва маҳаллий тармоқ алоқа операторлари ва провайдерлари учун интернет-каналлар тарифларини пасайтириш тўғрисида қарорни имзолади. Бу ҳақда компания telegra.ph платформаси орқали хабар бераётир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича позициясини яхшилаб олди

Жорий йилнинг 9 август куни имзоланган ушбу қарорга кўра, мобил ва маҳаллий тармоқ алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун UZTELECOM интернет-каналлари тарифлари 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтирилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, компания бир ойда иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда. Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июль куни эълон қилинган. Унга кўра тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашуви 31% ни ташкил этди.

Кўпчиликда туғилувчи муҳим саволлардан бири: «Интернет охирги истеъмолчи учун учун арзонроқ бўладими?» Баҳс ва мунозараларнинг олдини олиб шуни айтиб ўтиш керакки, истеъмолчилар учун Интернетнинг якуний нархига таъсир қилувчи қатор омиллар мавжуд. Ҳар бир провайдер ҳамда уяли алоқа оператори ўз мижозларига тақдим этувчи хизматларининг нархларини мустақил равишда белгилайди.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?